$
12676.11 UZS
-18.86
161.56 UZS
-0.04
14975.56 UZS
97.06
37° Кечаси 24°

Мирзиёев Андижонга ташриф буюриб, Андижон халқаро аэропортининг модернизацияси билан танишди

12:15 / 15.04.2025

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 15 апрель куни Андижон вилоятига борди.

Ҳудуддаги ўзгаришлар “ҳаво дарвозаси”даноқ кўзга ташланади. Ўзбекистонда транспорт тизимини ривожлантириш борасидаги ишлар доирасида Андижон халқаро аэропорти ҳам модернизация қилинмоқда.

Ташриф чоғида Шавкат Мирзиёевга шу ҳақда ахборот берилди.

Аэропорт 1978 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги талабларга мос келмай қолган эди. Учиш-қўниш йўлагининг юк кўтариш қобилияти пастлиги, замонавий ёритиш тизимининг йўқлиги сабабли қатновларни қабул қилиш имкониятлари чекланганди.

Бугунги кунда реконструкция ишларининг биринчи босқичи битказилди. Узунлиги 3 минг 300 метр, кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаги ва самолётлар тўхташ жойи қурилди. Дренаж тизими янгиланиб, ер ости суви қочирилди. Шунингдек, бу ерда иккинчи юриш йўлаги қурилиши давом эттирилиб, I C-ИИ тоифасидаги радар, метеорология ва ёритиш ускуналарини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Натижада Boeing, Airbus русумидаги йирик самолётларни ҳам, ноқулай об-ҳаво шароити ва тунги вақтларда ҳам қабул қилиш мумкин бўлади. Бу кунлик парвозлар сонини 10 баробаргача ошириш имконини беради.

Энди, иккинчи босқичда йўловчи терминалини янгидан қуриш кўзда тутилган. Бу орқали йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига аввалги 300 тадан 1000 тага, парвозлар сони йилига 584 тадан 3 минг 700 тага ортади. Бу Андижон шаҳри ва Фарғона водийсига қатновлар сонини кўпайтиришга хизмат қилади.

Фаолиятини қайта бошлаган мазкур аэропортда ҳозирда Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилмоқда.

Президент бу ерда самарали бошқарувни йўлга қўйиш, хизматларни арзон қилиб, маҳаллий ва халқаро парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Ўзбекистонда аэропортларни модернизация қилиш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йилларда Самарқанд, Термиз, Урганч, Шаҳрисабз, Мўйноқ, Қўқон ва Зомин аэропортлари янгиланди. Яна бир қатор вилоятларда модернизация жараёнлари давом этмоқда.



														
														2 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

2 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

2 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеч…
15:19 / 01.07.2025

														
														Ўзбекистонда ҳарорат 46 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда ҳарорат 46 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 2–5 июль кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
15:10 / 01.07.2025

														
														Ногиронлик пенсиялари ҳам фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади

Ногиронлик пенсиялари ҳам фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади

Ушбу маълумот фуқароларга СМС-хабар кўринишида юборилади.
13:07 / 01.07.2025

														
														Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

“Жорий йилдаги “Ҳаж-2025” мавсуми давомида Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд ҳожиларнинг Ҳаж амалларини тартибли ва намунали адо…
12:17 / 01.07.2025

														
														ДХХ томонидан Наманганда қалбаки доллар савдоси фош қилинди

ДХХ томонидан Наманганда қалбаки доллар савдоси фош қилинди

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ …
10:38 / 01.07.2025

														
														Қимматбаҳо металларга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

Қимматбаҳо металларга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

ЯТТларга заргарлик буюмларини сотиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади.
16:50 / 30.06.2025

														
														1 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеч…
16:22 / 30.06.2025

														
														Темирйўл чипталари сотувида ортиқча ундирилган тўловлар қайтарилади

Темирйўл чипталари сотувида ортиқча ундирилган тўловлар қайтарилади

“Темирйўлда йўловчи ташиш хизматлари бўйича қўмита чиқарган қарор суд инстанциялари томонидан қўллаб-қувватланди ва қонунбуз…
15:36 / 30.06.2025

														
														Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

Ўзбекистонда ўқишга кира олмаган мактаб битирувчилари ҳамда техникум ва олийгоҳларни тугатаётган талабаларни банд этиш бўйич…
14:43 / 30.06.2025

Бу ҳам қизиқ

UFC 317. Илия Топурия Чарлз Оливейрани биринчи раундда нокаутга учратди

UFC 317. Илия Топурия Чарлз Оливейрани биринчи раундда нокаутга учратди

Топурия енгил вазннинг янги чемпионига айланди.
10:06 / 29.06.2025
Эрон АҚШ ҳужумларини заиф деб ҳисоблайди

Эрон АҚШ ҳужумларини заиф деб ҳисоблайди

Газета бу маълумотни АҚШ махсус хизматларига яқин бўлган тўрт манбасига таяниб берган. Нашр маълумотларига кўра, авиазарбала…
14:26 / 30.06.2025
Доналд Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

Доналд Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп, май ойи ўрталарида Суриянинг янги етакчиси Аҳмад аш-Шараа билан учрашуви олдидан берган ваъдаси…
11:06 / 01.07.2025
1 июлдан Тошкент-Чорвоқ йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

1 июлдан Тошкент-Чорвоқ йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Йўналишда нақд пулда ва банк карталари орқали тўлов амалга ошириш имконияти мавжуд.
13:11 / 29.06.2025
Уй-жой савдосини нақд пулда олиб бориш чекланади

Уй-жой савдосини нақд пулда олиб бориш чекланади

Ўзбекистонда уй-жойларнинг савдосини нақд пулда амалга ошириш чекланади. Бу ҳақда жорий йилнинг 26 июнь куни Олий Мажлис Сен…
11:37 / 30.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”дан устун келди ва 1/4 финал йўлланмасига эга чиқди

Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”дан устун келди ва 1/4 финал йўлланмасига эга чиқди

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасидаги “Бенфика” — “Челси” учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва го…
09:30 / 29.06.2025
Украина дронлари Ижевскдаги корхонага ҳужум қилди

Украина дронлари Ижевскдаги корхонага ҳужум қилди

Маълумот учун, Ижевск Россия Федерациясидаги Удмуртия Республикасининг пойтахти ҳисобланади. Шаҳар машинасозлик ва қурол-яро…
14:42 / 01.07.2025
Қимматбаҳо металларга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

Қимматбаҳо металларга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

ЯТТларга заргарлик буюмларини сотиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади.
16:50 / 30.06.2025
30 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

30 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

30 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ке…
16:57 / 29.06.2025
Андижонда аҳоли хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди

Андижонда аҳоли хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
17:34 / 29.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!