$
12285.16 UZS
-59.45
148.62 UZS
-1.08
14514.92 UZS
13.71
31° Кечаси 18°

Пенсионерларни энди ишдан бўшатиб бўлмайдими?

15:37 / 11.04.2022

Президентнинг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори эълон қилингач, кўпчиликда пенсионерлар билан меҳнат шартномасини энди бекор қилиб бўлмайди деган нотўғри тасаввур пайдо бўлди.

Аслида, юқоридаги Президент қарорида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартибини тақиқлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилди ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишни тақиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиши ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланди.

Демак, қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, қонун кучга киргунга қадар ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда, иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг (кейинги ўринларда - МК) 100-моддаси 2-қисми 7-бандига мувофиқ бекор қилинишига йўл қўйилади.

Пенсионер билан меҳнат шартномасини МК 100-модда иккинчи қисмининг 7-банди билан бекор қилишда қуйидагиларга эътибор қаратиш зарур.

Ходимни қанча олдин огоҳлантириш зарур?

Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши зарур ҳамда ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида бир кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади.

Пенсионер огоҳлантириш даврида касал ёки таътилда бўлсачи?

МК 102-моддаси 6-қисмига кўра, ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти (Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори 5-иловасига қаранг) қўшилмайди.

Демак, ходимнинг касаллик даври огоҳлантириш муддатига қўшилмайди. Таътил даври эса қўшилади.

Огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштириш мумкинми?

Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан яъни ҳар икки томоннинг розилиги билан 2 ойлик огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин.

Огоҳлантириш муддати тугамай туриб, қонун кучга кириб қолди. Унда қандай йўл тутилади?

Юқоридаги саволда таъкидлаб ўтганимиздек, огоҳлантириш муддатини ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра пуллик компенсацияга алмаштириш мумкин. Агар ходим келушувга рози бўлмаса ҳамда огоҳлантириш муддати давомида қонун кучга кириб қолса, у ҳолда пенсионер билан меҳнат шартномасини МК 100-модда 2-қисм 7-банди билан бекор қилиб бўлмайди.

Ходим 60 ёшга тўлган, лекин иш стажи 15 йил, ушбу ходимни МК 100-модда 2-қисм 7-банди билан бўшатса бўладими?

Йўқ, бу ҳолатда бўшатиб бўлмайди. Ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжудлигига эътибор қаратиш лозим.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига биноан, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Диққат! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сон “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланган. МК 100-моддаси 2-қисм 7-бандига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаган. Меҳнат кодекси Президент қароридан устун турсада, суд ишларида иш берувчилар ютқазмоқда. Шунинг учун, аёл ходимлар  60 ёшга тўлмагунга қадар улар билан меҳнат шартномасини МК 100-моддаси 2-қисм 7-банди билан бекор қилмасликни тавсия қиламиз. Агар аёл ходимлар 60 ёшга тўлган бўлса, ана унда шартномани бемалол бекор қилиш мумкин.

Пенсия ёшига тўлган ходим билан меҳнат шартномасини иш берувчи бекор қилиши шартми?

Йўқ, шарт эмас. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш иш берувчининг ҳуқуқидир яъни бу мажбурият эмас. Масалан, ходим пенсия ёшига тўлган бўлсада, лекин малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқори бўлса, бундай ходимдан унумли фойдаланиш керак.

Касаба уюшмаси қўмитаси розилиги олиниши шартми?

МК 101-моддасига кўра башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Маҳаллий меҳнат органининг ҳам розилиги олиниши шартми?

МК 25-моддасига кўра вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга интизомий жазо беришга, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек вакиллик органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин икки йил давомида иш берувчининг ташаббуси билан маҳаллий меҳнат органининг олдиндан розилигини олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди. Демак, пенсионер юқоридаги талабларга тушса, у билан меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббуси билан бекор қилинса маҳаллий меҳнат органининг ҳам розилиги олиниши шарт. Бошқа ҳолатларда шарт эмас.

Шартнома бекор қилинганда қандай тўловларни амалга ошириш зарур?

Ходимга тегишли иш ҳақи МК 110-моддасида белгиланган муддатларда тўланади.

Ходимга МК 151-моддасига кўра фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

МК 109-моддасига кўра иш берувчи пенсионер ходимга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб бериши шарт. Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас.

Пенсия ёшига тўлган пайтида бўшатилмаган пенсионерни кейинчалик ҳам бўшатса бўладими?

Ҳа, мумкин. Масалан, камида 25 йиллик иш стажига эга эркак ходим 60 ёшга тўлганда бўшатилмаган. Хозир у 65 ёшда. Юқоридаги шартларга риоя қилиб ушбу ходимни бемалол бўшатиш мумкин.

Қонун кучга кирди ҳам дейлик шунда пенсионерлар билан меҳнат шартномасини умуман бекор қилиб бўлмайдими?

Агар қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, қонун кучга киргач ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиб бўлмайди. Бошқа асослар яъни МК 87, 89, 97.1, 97.5, 97.6, 99, 100 (1,2,3,4,5,6-бандлари), 105,106-моддалари билан шартномани бекор қилса бўлади. Масалан, пенсионер меҳнат интизомини бузиб, айбли хатти-ҳаракатлар содир этса меҳнат шартномаси МК 100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари билан бекор қилиниши мумкин.

Каримжонов Муҳаммадамин,

ТДЮУ Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси


Бу ҳам қизиқ

Марказий осиёликларга Россия фуқаролигини беришни тўхтатиш таклиф қилинди

Марказий осиёликларга Россия фуқаролигини беришни тўхтатиш таклиф қилинди

Фикрларга кўра, мигрантлар оқимининг ортиши Россия миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда
20:59 / 14.09.2025
16 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

16 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб тура…
18:14 / 15.09.2025
Тошкентдаги жанжалда мактаб ўқувчиси пичоқланди

Тошкентдаги жанжалда мактаб ўқувчиси пичоқланди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди
21:41 / 14.09.2025
17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 17 сентябрь, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
17:40 / 16.09.2025
Дунё университетлари Исроил таълим муассасаларини бойкот қилмоқда

Дунё университетлари Исроил таълим муассасаларини бойкот қилмоқда

БМТ маълумотларига кўра, 2023 йил октябридан буён Ғазода 64 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган.
09:51 / 15.09.2025
Ўзбекистон терма жамоаси Ливерпулдаги ЖЧда 11 та медаль жамғарди

Ўзбекистон терма жамоаси Ливерпулдаги ЖЧда 11 та медаль жамғарди

4–14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпул шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
09:13 / 15.09.2025
Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди

Давлат раҳбари “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумида ҳам иштирок этади.
10:41 / 16.09.2025
Президент педагоглар учун янги имтиёзларни эълон қилди

Президент педагоглар учун янги имтиёзларни эълон қилди

Янги йилдан камида 15 йил стажга эга олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади.
15:56 / 15.09.2025
Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Исроил бош вазири бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашувда айтиб ўтган.
10:00 / 16.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!