Покистондаги Ўзбекистон элчихонасида бўлиб ўтган музокараларда Покистон компанияси билан савдо ва қишлоқ хўжалиги соҳасида янги лойиҳалар келишиб олинди.
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг йирик тўқимачилик компанияси “Diners Group” раҳбари Суҳаил Мотен билан учрашди.
Музокаралар давомида йиғилиш иштирокчилари тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва савдосини ташкил этиш масаласини кўриб чиқдилар. Тошкент, Самарқанд, Карачи ва Лаҳорда икки давлат савдо уйларининг ташкил этилиши ҳамкорликнинг янги йўналиши сифатида кўриб чиқилди.
Шунингдек, Покистон компанияси Ўзбекистонда тиббиёт коллежи ва шифохона очишни режалаштирмоқда.
Биринчи савдо уйларини Карачида февраль ойида, Тошкентда эса 2025 йил март ойида ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Айни пайтда Карачи шаҳридаги Ўзбекистон саноат товарлари савдо уйи биноси тайёр. Очилиш маросими 2025 йил 3 январь куни бўлиб ўтди.
“Кўргазма маҳсулотлари етиб келгунига қадар павильонларда Ўзбекистон маҳсулотлари ва ишлаб чиқарувчилари ҳақидаги видеороликлар намойиш этилади”, — дейилади агентлик хабарида.
Корхона раҳбари Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги, жумладан, замонавий иссиқхоналар ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Янги лойиҳаларни амалга ошириш учун жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!