$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Порт шаҳарларнинг асосий муаммолари ёхуд табиий офатлар ва аномал об-ҳаво

15:19 / 16.04.2023

Оксфорд университети тадқиқотчилари иқлим ўзгариши турли мамлакатлардаги портларга қандай таъсир қилиш ва табиий офатлар қандай иқтисодий зарар келтириб чиқаришини аниқладилар.

Тадқиқот моҳияти нима?

Мутахассислар иқлим ўзгариши дунёнинг 1340 та энг муҳим портига қандай таъсир этишини ўрганди.

Қайд этилишича, барча портларнинг 86 фоизи зилзилалар, циклонлар, бўронлар, сув тошқинлари, шунингдек, денгиз экстремал ҳодисалари – юқори шамол тезлиги, тўлқинлар, ҳарорат, сув тошқини каби учтадан ортиқ иқлимий ва геофизик хавф-хатарларга дучор бўлади.

Экстремал денгиз шароитлари бутун дунё бўйлаб портларнинг тахминан 40 фоизига халақит бермоқда. Иқлим хавфи туфайли йилига 7,6 миллиард доллар сарф этилади. Тропик циклонлар ва дарёлар томонидан портларни сув босиши асосий омиллардан биридир.

Жисмоний зарарга қўшимча равишда, табиий офатлар билан боғлиқ сабаб билан портларнинг ишламай қолиши ҳар йили 67 миллиард долларлик глобал савдони хавф остига қўяди.

Осиё, Мексика кўрфази ва Ғарбий Европадаги йирик портлар иқлим хавфига энг кўп дучор бўлади.

Тадқиқот муаллифлари мамлакатлар иқлим ўзгариши ва табиий офатларга чидамли бўлиши учун портларни модернизация қилишни тавсия этади. Бу келажакда хавф ва молиявий йўқотишларни камайтиришга ёрдам бериши мумкин. Бундан ташқари, янги объектларни қуришда иқлим хусусиятлари ва табиий офат омилларини ҳам ҳисобга олиш керак.

Бу нима дегани?

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва Тараққиёт Конференцияси (UNCTAD) маълумотларига кўра, жаҳон савдосининг 80 фоизи портларда амалга оширилади. Шу сабабли, уларнинг ишидаги кичик узилишлар ҳам компаниялар учун, ҳам бутун иқтисодиёт учун жиддий молиявий йўқотишларга олиб келади.

Масалан, 1995 йилда Мексиканинг Кобе шаҳрида юз берган зилзила натижасида бандаргоҳга етган зарар миқдори 5,5 миллиард долларга баҳоланган. Бу суммага нафақат инфратузилмага етказилган зарар, балки портнинг ишламай қолиши ҳам киради.

Соҳил ва дарёлар яқинидаги жойлар портларни табиий офат хавфига дучор қилади. Шу билан бирга, глобал исиш билан боғлиқ иқлим ўзгариши тез-тез бўронларга, музликларнинг эришига ва натижада денгиз сатҳининг кўтарилишига олиб келади.

Бу ҳолатда қандай қилиб пул ишлаш мумкин?

Портлар учун иқлимга чидамли технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга ихтисослашган компаниялар ўз хизматлари ва маҳсулотларига талабнинг ошишини кутишлари мумкин. Масалан, тошқиндан ҳимоя қилиш тизимлари, такомиллаштирилган материаллар ва тузилмалар, қайта тикланадиган энергия манбаларининг интеграцияси.

Порт объектлари учун иқлим хавфини баҳолаш ва стратегияни ишлаб чиқиш хизматларини кўрсатувчи компаниялар порт операторлари ва ҳукуматлардан янги буюртмалар олиши тавсия этилади.

Суғурта компаниялари порт объектлари учун иқлим хавфларини қоплайдиган ихтисослаштирилган суғурта маҳсулотларини жорий этишлари, инвесторлар эса портларнинг иқлимга чидамлилиги билан боғлиқ компаниялар ва лойиҳаларга сармоя киритиш ҳақида ўйлашлари мумкин.


Лайфстайл


														
														22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026

														
														21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026

														
														20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026

														
														Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026

														
														19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026

														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Жиззахда газ ҳисоблагич ўрнатиш учун 8 миллион сўм талаб қилган икки киши ушланди

Жиззахда газ ҳисоблагич ўрнатиш учун 8 миллион сўм талаб қилган икки киши ушланди

Жиззах вилоятида фуқаронинг хонадонига газ ҳисоблагич ўрнатиб бериш ва ҳисоб рақами очишни ваъда қилиб, ундан 8 миллион сўм …
09:59 / 16.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!