Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Беруний кўчасидаги иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати туфайли бугун, 16 декабрь куни қуйидаги манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади:
Шайхонтоҳур тумани: Хувайдо, Алоқа, С-27, С-28 даҳалари, Ниёзов, Боғкўча ва Аброр Ҳидоятов кўчалари.
Олмазор тумани: Вузгородок, Б-1, Б-3, Қорақамиш 2/1 даҳалари, Беруний кўчаси.
Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти авариявий таъмирлаш ишлари тугалланиши билан (тахминан бугун соат 19:00 гача) тикланади.
“Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХК вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди ва иссиқ сув ҳамда иссиқлик таъминотини тезда тиклаш учун ўз томонидан барча зарур чораларни кўради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!