$
11971.64 UZS
-8.72
₽
146.33 UZS
0.71
€
13160.42 UZS
26.35
31° Кечаси 18°

Германия ва Франция ТИВ раҳбарлари Сурияда ал-Жўлоний билан учрашди

09:46 / 04.01.2025

Кеча, 3 январь куни Германия ва Франция Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Анналена Бербок ва Жан-Ноэл Барро Европа Иттифоқи номидан Сурияга ташриф буюрди.

Улар ҳокимиятнинг амалдаги раҳбари Аҳмад ал-Шараа (Абу Муҳаммад ал-Жўлоний), шунингдек, Сурия фуқаролик жамияти вакиллари билан музокаралар ўтказди ва Европа Иттифоқи Сурияда ҳокимиятнинг тинч ва инклюзив тарзда ўзгариши тарафдори эканини билдирди. Бербок ва Барро Башар Асад режими қулагандан кейин Дамашққа ташриф буюрган биринчи Европа ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари бўлди.

Улар Дамашқ яқинида жойлашган Башар Асад режимининг ваҳшийликлари тимсолига айланган Сайдная қамоқхонасига ташриф буюрди. Маълумотларга кўра, ҳукумат алмашганидан кейин 4000 дан ортиқ маҳбус озод этилган.

Дамашқда сўзлаган Барро “суверен, барқарор ва тинч” Сурия давлати қурилишига умид билдирган. Бербок эса Германия Суриянинг “ишлаётган давлат”га айланишига ёрдам бермоқчи эканлигини таъкидлаган. Сурияда ҳокимият тепасига келган, “Ал-Қоида”нинг Суриядаги бўлими билан боғланган ва кўплаб давлатлар томонидан террорчи ташкилот сифатида таснифланган “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) ташкилотига нисбатан “шубҳали қарашларга” қарамай, Бербок Сурия халқини ушбу муҳим чорраҳада қўллаб-қувватлаш имкониятини бой бермаслик кераклигини айтган. Унинг сўзларига кўра, Берлин “ҳокимиятнинг инклюзив ва тинч йўл билан ўтказилишини” ҳамда Сурияда фуқаролик ярашувини қўллаб-қувватлашга тайёр.

Бербок Суриянинг янги маъмуриятини “аҳоли гуруҳларига қарши қасос олиш ҳаракатлари”, сайловларни кечиктириш ҳамда суд ва таълим тизимини “исломлаштириш” уринишларидан қочишга чақирди.


Жаҳон


														
														Хитойда Си Сзинпиннинг Путин ва Трампга муносабати ОАВ эътиборини тортди

Хитойда Си Сзинпиннинг Путин ва Трампга муносабати ОАВ эътиборини тортди

Хитойда ўтказилаётган APEC саммити доирасида Хитой раиси Си Сзинпиннинг Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Д…
09:28 / 19.11.2026

10:58 / 18.11.2026

														
														Трампга суиқасд уюштириш режасида қатнашган покистонлик 27 йилга қамалди

Трампга суиқасд уюштириш режасида қатнашган покистонлик 27 йилга қамалди

Эрон ҳукумати билан алоқалари бўлган покистонлик Осиф Мерчант АҚШ президенти Дональд Трамп ва бошқа америкалик сиёсатчиларга…
10:51 / 18.11.2026

														
														Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026

														
														Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026

														
														Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026

														
														Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

У ярим йил давомида эвакуация қилинишини кутган – оғир жароҳатлари туфайли ўз оёқларини кесиб ташлашига тўғри келган.
17:17 / 25.10.2026

														
														Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026

														
														Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишлари…
17:20 / 20.10.2026

														
														Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат, шунингдек, платформаларга дастлабки босқичданоқ болалар хавфсизлигини ҳисобга олиш мажбуриятини юкламоқчи.
08:37 / 19.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда жазони ижро этиш колониясида ўтириб, уяли телефон орқали онлайн наркодўкон фаолиятини бошқарган маҳкум ва унинг ше…
16:10 / 19.11.2026
Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косовонинг собиқ президенти Ҳошим Тачи гувоҳларга босим ўтказиш ва суд жараёнига тўсқинлик қилишда айбдор деб топилиб, 1 йил…
10:14 / 19.11.2026
Ўзбекистон иқтисодиёти 2017 йилдан буён уч баробар ўсди

Ўзбекистон иқтисодиёти 2017 йилдан буён уч баробар ўсди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакат и…
13:59 / 19.11.2026
Тошкентда ичимлик суви аппаратларидаги пулларни ўғирлаган гуруҳ ушланди

Тошкентда ичимлик суви аппаратларидаги пулларни ўғирлаган гуруҳ ушланди

Тошкентнинг Учтепа ва Юнусобод туманларида кўчаларга ўрнатилган ичимлик суви аппаратларини бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаган…
10:11 / 19.11.2026
Самарқандда уч кишини Умрага юборишни ваъда қилган фирма раҳбари ушланди

Самарқандда уч кишини Умрага юборишни ваъда қилган фирма раҳбари ушланди

Самарқандда уч нафар фуқарони тегишли лицензиясиз Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 750 АҚШ доллари тала…
09:18 / 19.11.2026
Путин, Трамп ва Си Сзинпин APEC саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Путин, Трамп ва Си Сзинпин APEC саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади

Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Сзинпин Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч ок…
09:24 / 19.11.2026
Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Бугун, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли…
17:51 / 19.11.2026
Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3,1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари…
09:27 / 20.11.2026
Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакатда…
14:56 / 19.11.2026
Сохта меҳнат шартномалари сабаб 50 дан ортиқ ўзбекистонликка Хорватия визаси берилмади

Сохта меҳнат шартномалари сабаб 50 дан ортиқ ўзбекистонликка Хорватия визаси берилмади

Хорватияда ишлаш учун виза олишга мурожаат қилган 50 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаросининг меҳнат шартномалари сохта экани …
15:16 / 18.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!