$
12675.00 UZS
4.95
138.36 UZS
0.36
13616.75 UZS
56
26° Кечаси 15°

Президент бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлади

23:13 / 23.12.2023

Шавкат Мирзиёев Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлади. 

Фармон матни президент матбуот хизматида маълум қилинди. Мамлакатда илм-фан соҳасини ривожлантириш, халқнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, фан-техника тараққиётини янги босқичга кўтариш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, нуфузли хорижий муассасалар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бой маънавий меросни халқаро миқёсда тарғиб этиш, илғор инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қўшган улкан ҳиссаси, юксак билимли ва малакали илмий ходимларни тайёрлаш, ёшларни буюк алломаларимизга муносиб авлод этиб тарбиялаш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди:    

“Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони билан

Тураев Аббасхан Сабирханович - Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти директори, академик

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан

Юсупова Дилорам Юнусовна - Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, академик

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Намазов Шафаат Саттарович - Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти лаборатория мудири, академик

“Дўстлик” ордени билан

Гусакова Светлана Дмитриевна - Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти бош илмий ходими, профессор

Джалилов Абдулахат Турапович - “Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти” давлат унитар корхонаси директори, академик

Ибрагимова Элвира Меметовна - Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти бош илмий ходими, профессор

Саидханов Насир Шакирович -  Фанлар академиясининг Физика-техника институти илмий котиби, профессор

Хожиматов Олимжан Каххарович - Фанлар академиясининг Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент ботаника боғи лаборатория мудири, профессор

“Шуҳрат” медали билан

Аимбетов Иззет Каллиевич - Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири

Ильясова Саида Равилевна - Фанлар академиясининг Миллий археология маркази катта илмий ходими

Ишназаров Ойбек Хайрилаевич - Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институти директори ўринбосари, профессор

Мухамедова Дилбар Гафурджановна - Ўзбекистон Миллий университетининг психология кафедраси мудири, профессор

Олимов Хусниддин Косимович - Фанлар академиясининг Физика-техника институти директори, профессор

Payзиев Шермахамат Далиевич - Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти лаборатория мудири, профессор

Худайберганова Дурдона Сидиковна - Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти бўлим мудири, профессор

Ҳаётов Абдулло Рахмонович - Фанлар академиясининг Математика институти лаборатория мудири, профессор

Шермухамедова Нигинахон Арслоновна - Ўзбекистон Миллий университетининг фалсафа ва маънавият асослари кафедраси мудири, профессор

 

 


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда “One Run” халқаро югуриш ярим марафони бўлиб ўтади

Тошкентда “One Run” халқаро югуриш ярим марафони бўлиб ўтади

Иштирокчилар учун 4 турдаги масофа мавжуд: 21 км, 10 км, 5 км ва 1 км.
12:33 / 06.05.2024
Жапаров ҳам Москвадаги ғалаба парадида иштирок этади

Жапаров ҳам Москвадаги ғалаба парадида иштирок этади

Бу ҳақда РИА Новости Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб ёзмоқда.
09:56 / 06.05.2024
Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшда вафот этди

Ўзбекистон халқ бахшиси Чори бахши Умиров 86 ёшда вафот этди

2017 йили давлатимиз томонидан Чори бахши Умировга “Ўзбекистон Халқ бахшиси” унвони берилган.
10:16 / 05.05.2024
Бахт ва саодат топишнинг бир йўли

Бахт ва саодат топишнинг бир йўли

Қиссадан ҳисса чиқаринг.
15:32 / 05.05.2024
Ўзбекистонда қанча одам Instagram ишлатади?

Ўзбекистонда қанча одам Instagram ишлатади?

Маълум қилинишича, фойдаланувчиларнинг 37,0 фоизини аёллар, 63,0 фоизини эса эркаклар ташкил қилади.
10:20 / 06.05.2024
Самарқандда 4 магнитудали зилзила содир бўлди

Самарқандда 4 магнитудали зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 06.05.…
10:53 / 06.05.2024
Эронда осмондан “балиқ ёғди”

Эронда осмондан “балиқ ёғди”

Бу мамлакатда кузатилган илк ҳолат эмас.
11:34 / 05.05.2024
БМТ “Ал-Жазеера”нинг ёпилишига қарши чиқди

БМТ “Ал-Жазеера”нинг ёпилишига қарши чиқди

БМТ мамлакатларнинг матбуот эркинлиги принсипидан воз кечишига қарши, деди ташкилот бош котиби вакили Стефан Дюжаррик РИА Но…
10:56 / 06.05.2024
Ўзбекистон ва Италия “The Samarkand express” сайёҳлик поездини йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Италия “The Samarkand express” сайёҳлик поездини йўлга қўяди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмита…
10:24 / 06.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!