$
12858.15 UZS
-58.95
159.71 UZS
-0.43
14505.28 UZS
44.59
31° Кечаси 18°

Президент Бухородаги замонавий иссиқлик электр стансиясини бориб кўрди

18:07 / 17.02.2023

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги “Aksa Enerji Bukhara” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишга туширилган иссиқлик электр стансияси фаолияти билан танишди.

Иқтисодиёт ривожланиб, корхоналар кўпайиши билан энергия ресурсларига талаб ошиб бормоқда. Шунинг учун барча ҳудудларда бундай қувватларни ошириш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, ўтган йили “Aksa Enerji Bukhara” томонидан иссиқлик электр стансияси ишга туширилган эди. У 150 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестисия эвазига барпо этилган. Ускуна ва жиҳозлар Туркиядан келтирилган. Бу ерда 150 киши меҳнат қилади.

Стансия қуввати 270 Мегаватт. Бу йилига 2 миллиард 200 миллион киловатт соатгача электр энергияси ишлаб чиқариш, вилоятнинг 60 фоиз истеъмолини қоплаш имконини беради.

Давлат раҳбари стансиянинг диспетчерхонасини кўздан кечирди, бошқарувчилар билан суҳбатлашди.

2023 йилда Бухорода йиллик электр истеъмоли 4,3 миллиард киловатт соатни ташкил этиб, тақчиллик 150 миллион киловатт соат бўлиши кутилаётганини инобатга олиб, мутасаддиларга вилоятда тақчилликни қоплаш бўйича кўрсатмалар берди.

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш, энергиядан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва тармоқларда йўқотишларни камайтириш, соҳага юқори технологияларини жалб қилиш юзасидан топшириқлар берилди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди

Ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди

Иккинчи ўрин 5 та олтин, 3 та кумуш, 10 та бронза билан мезбонларга насиб этди. Италия 3 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза…
20:18 / 17.05.2025
18 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

18 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
03:26 / 18.05.2025
Россияда колониядан қочган ўзбекистонликларга суд ҳукми ўқилди

Россияда колониядан қочган ўзбекистонликларга суд ҳукми ўқилди

Россиянинг Липецк шаҳридаги колониядан 2024 йил ёзида туннель қазиб қочиб кетган 6 нафар маҳбусга суд ҳукми ўқилди.
08:32 / 19.05.2025
Тошкентда иккита хонадонда ёнғин содир бўлди

Тошкентда иккита хонадонда ёнғин содир бўлди

Жорий йилнинг 16 май куни соат 14:05 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, “Юқори Дархон” МФЙ, Белтепа кўчасида бир-бирига туташ…
10:55 / 19.05.2025
Ўзбекистонда янги автомобиллар нархи ўсишда давом этмоқда

Ўзбекистонда янги автомобиллар нархи ўсишда давом этмоқда

Ўзбекистонда янги автомобиллар нархи ўсишда давом этади, иккиламчи бозорда эса яна пасайиш кутилмоқда.
22:16 / 19.05.2025
АҚШда торнадо оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

АҚШда торнадо оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

Цент-Луис шаҳри расмийлари бу торнадони “тарихдаги энг даҳшатли бўронлардан бири” деб атади. Ноқулай об-ҳаво оқибатида тахми…
08:28 / 18.05.2025
Ўзбекистонда автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 42 минг километрдан ошди

Ўзбекистонда автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 42 минг километрдан ошди

2025 йил бошига кўра, Ўзбекистон Республикасида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 42,4 минг килом…
18:53 / 18.05.2025
“Судья”ликка даъвогарлик қилган 2 нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди

“Судья”ликка даъвогарлик қилган 2 нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди

ДХХ Cалл-марказига мурожаат қилган Тошкент вилоятида яшовчи фуқародан, вилоят ички ишлар ходимининг ўз хизмат ваколатини суи…
14:00 / 18.05.2025
ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабар рад этилди

ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда гўёки барча университет ва институт талабалари учун ягона талаба формаси жорий этилиши мумкинлиги ҳақид…
09:53 / 18.05.2025
UFC. Нурсултон Рўзибоев 4-ғалабасини расмийлаштирди

UFC. Нурсултон Рўзибоев 4-ғалабасини расмийлаштирди

Американинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги UFC Fight Night турнири доирасида ўзбекистонлик аралаш жан…
10:12 / 18.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!