Жорий йилнинг 16 май куни соат 14:05 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, “Юқори Дархон” МФЙ, Белтепа кўчасида бир-бирига туташ бўлган 2 та уйда ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар қилинган.
Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:15 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:52 да ўраб олинган ва соат 15:03 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида уйларнинг тахминан 300 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!