Россиянинг Липецк шаҳридаги колониядан 2024 йил ёзида туннель қазиб қочиб кетган 6 нафар маҳбусга суд ҳукми ўқилди. Уларнинг беш нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган. Бу ҳақда Воронеж вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Маҳбуслар Россия Жиноят кодексининг 313-моддаси (бир гуруҳ шахслар томонидан озодликдан маҳрум этиш жойидан қочиш) бўйича айбдор деб топилган. Улар 4,5 йилдан 12,5 йилгача озодликдан маҳрум этилган. Липетск шаҳридаги 2-сонли колонияда жазо ўтаётган маҳкумлар 2 ой давомида металл лист, металл қувур бўлаги, белкурак ва кесувчи диск ёрдамида туннель қазиган.
Тунда улар колония ҳудудидан чиқиб, Тамбов ва Москва томон бир неча ўн километр масофани босиб ўтган. Эртаси куни беш нафар маҳбус қўлга олинган. Олтинчиси деярли икки ҳафта яширинишга муваффақ бўлган.
30 метрдан узун бўлган ерости йўли колониянинг ҳимоя панжараси остидан ўтган. 2024 йил 25 октябрь куни беш нафар Ўзбекистон фуқароси ва бир нафар Тожикистон фуқароси бўлган маҳбуслар айнан шу йўл орқали қочиб кетган. Тўрт нафар маҳкум жазони қаттиқ тартибли колонияда, икки нафари умумий тартибли колонияда ўтайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!