$
12130.01 UZS
32.08
153.04 UZS
1.27
14245.48 UZS
50.98
31° Кечаси 18°

Президент ДСҚнинг Маълумотларни қайта ишлаш марказини бориб кўрди (фото)

20:27 / 16.03.2022

Шавкат Мирзиёев 16-март куни Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакатда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, инсон аралашувини камайтириш мақсадида солиқ органлари фаолияти изчил рақамлаштирилмоқда. Хусусан, ушбу марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги фармонига мувофиқ, тўлиқ янгиланган. Давлат бюджетидан ажратилган 100 миллиард сўм эвазига бинолар таъмирланиб, узлуксиз электр таъминоти қурилмалари, пресизион кондиционерлар, катта ҳажмли сервер ва компютерлар билан жиҳозланган.

Натижада марказ қуввати 8 мартага ошди, электрон хизматлар кўлами кенгайди. Шахсий карточкаларда салдо қаторларини ҳисоблаш каби мураккаб жараёнлар 10 баробар тезлашган. Масалан, илгари республика бўйича ҳисоблашга 24 соат кетган бўлса, эндиликда бу жараён 2-3 соатда амалга оширилмоқда. Бу яширин иқтисодиётни қисқартиришда муҳим омил бўлмоқда.

Қайд этилишича, киберҳужумдан ҳимоя, бизнес-аналитика технологиялари жорий қилинган. Хусусан, “э-ижара”, “э-имтиёз”, “Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари”, “Солиқ текширувлари”, “Автоматлаштирилган камерал назорат тизими”, “Солиқ узилиши коеффисиенти” каби янги дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилган.

Бу марказни мамлакат солиқ тизимининг “мияси” дейиш мумкин. Бу ерга барча солиқ тўловчиларнинг маълумотлари интеграция қилинган. 50 нафарга  яқин малакали мутахассис солиқ айланмасини онлайн режимда кузатиб, масофадан тезкор хизмат кўрсатади. 

Шунингек, давлат раҳбари марказдаги иш жараёнини кўздан кечирган. Солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берган.


Бу ҳам қизиқ

Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил томонидан ХАМАСнинг юқори мартабали раҳбари йўқ қилинди

Исроил Мудофаа кучлари баёнотига кўра, 13 декабрь куни Исроил кучлари ХАМАСнинг қурол-яроғ ишлаб чиқариш штаби раҳбари, 7 ок…
10:36 / 14.12.2025
Зеленский Берлинда АҚШ ва Европа вакиллари билан учрашади

Зеленский Берлинда АҚШ ва Европа вакиллари билан учрашади

Associated Press агентлигининг хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда куёви Жаред …
16:29 / 14.12.2025
Беларус ҳукумати 123 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди

Беларус ҳукумати 123 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди

The Insider нашр бу ҳақда Беларус президенти матбуот хизмати баёнотига таяниб хабар бермоқда.
08:34 / 14.12.2025
Мессининг Ҳиндистонга ташрифи ортидан оммавий тартибсизликлар келиб чиқди

Мессининг Ҳиндистонга ташрифи ортидан оммавий тартибсизликлар келиб чиқди

Бироқ Вивекананда Ювабҳарати Salt Lake Stadium делегацияси футболчининг тижорий сафари доирасида ўтказилган тадбир пайтида о…
13:58 / 14.12.2025
16 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

16 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб турад…
16:37 / 15.12.2025
Ҳасанбой Дўстматов Жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди

Ҳасанбой Дўстматов Жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди

Халқаро бокс ассоциацияси (ИБА) томонидан ташкил этилган нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси жамоаси сафида 13 нафар б…
17:03 / 14.12.2025
Тошкентда фуқаронинг ертўласидан қурол ва ўқ-дорилар топилди

Тошкентда фуқаронинг ертўласидан қурол ва ўқ-дорилар топилди

Уй эгаси 1 дона қўл гранатаси, калибрли “ТОЗ-8” русумли ўқ отар қурол, 1 дона портлатиш қурилмаси ва 1 минг 646 дона қурол ў…
17:17 / 15.12.2025
“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий қилинади — ССВ

“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий қилинади — ССВ

Ҳужжатга мувофиқ, тизим аввало Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туман ҳамда шаҳарларда жорий этилади.
10:59 / 15.12.2025
Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Ўзбекистонда 318,3 мингта МЧЖ фаолият юритмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда 405,5 мингта тижорат ташкилотла…
16:40 / 14.12.2025
Рамзан Қодиров ҳокимиятдан тўйганини айтиб, кетишни инкор этмади

Рамзан Қодиров ҳокимиятдан тўйганини айтиб, кетишни инкор этмади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ЧГТРК “Грозний” телеканалида бўлиб ўтган тўғридан-тўғри эфир давомида ҳокимиятдан чарчаган…
09:38 / 15.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!