$
12447.35 UZS
86.49
146.08 UZS
0.42
14545.97 UZS
66.46
31° Кечаси 18°

ДХХ: Прокурор, адвокат ва судья катта ёрдамчиси пора билан ушланди

09:31 / 13.09.2025

Сурхондарё вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Денов тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими юритувидаги 1999 йилда туғилган фуқарога нисбатан тўпланган терговга қадар текширув материалларида жиноят аломатлари мавжуд бўлса-да, лекин, жиноят иши қўзғатмаслик тўғрисида мазкур туман ИИБга кўрсатма беришини айтиб, эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилади.

Шу йилнинг 5 сентябрь куни у сўралган пул маблағидан 5 млн сўмни ўзининг номидаги пластик картага ўтказдириб олади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у талаб қилинган пулдан 1300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан прокурорга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бошқа ҳолатда эса Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьясининг катта ёрдамчиси Андижон шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган аёлнинг номидан Андижон туманлараро ФИБ судига даъво аризаси киритиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали аёлнинг собиқ турмуш ўртоғига тегишли мол-мулкларнинг бир қисмини унинг фойдасига ҳал қилиш ҳақида қарор чиқартириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилади.

Судья катта ёрдамчиси ҳозирга қадар сўралган пул маблағидан 200 АҚШ доллари олади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у қолган 300 АҚШ долларига тенг ҳисоблаб, 3 млн 800 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда судья катта ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бу каби қонунбузилиши Жиззах шаҳрида ҳам қайд этилиб, унда маҳаллий адвокатлик ҳайъати адвокати ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Мирзачўл туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги манзил колонияда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумни Жиззах вилоят суд тизимидаги танишлари орқали оқлов ҳукми асосида муддатидан олдин озодликка чиқариб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 



														
														ДХХ: Прокурор, адвокат ва судья катта ёрдамчиси пора билан ушланди

ДХХ: Прокурор, адвокат ва судья катта ёрдамчиси пора билан ушланди

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят…
09:31 / 13.09.2025

														
														13 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

13 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади
22:58 / 12.09.2025

														
														Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
21:56 / 12.09.2025

														
														Зоир Мирзаев: “Чарм билан ишлайдиган 50 дан ортиқ корхона Тошкент шаҳри экологиясига катта зарар етказмоқда”

Зоир Мирзаев: “Чарм билан ишлайдиган 50 дан ортиқ корхона Тошкент шаҳри экологиясига катта зарар етказмоқда”

Тошкент вилояти ҳокими ана шу корхоналарни чеккароқ ҳудудларга кўчириш хусусида тўхталиб ўтди
20:28 / 12.09.2025

														
														Рақобат қўмитаси: “Давлат харидларида 8,1 миллиард сўмлик қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди”

Рақобат қўмитаси: “Давлат харидларида 8,1 миллиард сўмлик қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди”

Қўмита барча ҳолатлар юзасидан батафсил ахборот бериб ўтди
19:33 / 12.09.2025

														
														Ўзбекистонга қайси давлат энг кўп сармоя киритмоқда?

Ўзбекистонга қайси давлат энг кўп сармоя киритмоқда?

Буюк Британия ва Германия каби давлатлар ҳам мамлакатимизга салмоқли фоизларда инвестиция киритмоқда
18:43 / 12.09.2025

														
														Амалда мавжуд бўлган стипендияларнинг сони 13 тага етди

Амалда мавжуд бўлган стипендияларнинг сони 13 тага етди

Бу рўйхатдаги энг янгиси Абдулла Авлоний номидаги педагогик йўналишда берилувчи мукофот саналади
18:36 / 12.09.2025

														
														Трамп Ўзбекистонга келиши мумкин

Трамп Ўзбекистонга келиши мумкин

Eurasianet нашрининг ёзишича, Доналд Трамп АҚШнинг Марказий Осиёга ташриф буюрган биринчи президенти бўлиши мумкин.
17:09 / 12.09.2025

														
														130 ёшли аёл Ўзбекистоннинг энг кекса инсони сифатида расман тан олинди

130 ёшли аёл Ўзбекистоннинг энг кекса инсони сифатида расман тан олинди

Фарғоналик аёл Ўзбекистоннинг энг кекса фуқароси деб тан олинди: у 1895 йилда туғилган.
15:20 / 12.09.2025

														
														Қашқадарёда қалбаки алкоголь савдосига чек қўйилди

Қашқадарёда қалбаки алкоголь савдосига чек қўйилди

Қашқадарёда 750 дона қалбаки алкоголь маҳсулотларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди
13:57 / 12.09.2025

Бу ҳам қизиқ

Самарқанд ва Жиззахда чет элга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Самарқанд ва Жиззахда чет элга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси(Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган
20:49 / 11.09.2025
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўқув-машғулотлари йиғинини давом эттирмоқда

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўқув-машғулотлари йиғинини давом эттирмоқда

Йиғин якунида Японияга қарши назорат ўйини ҳам ташкиллаштирилади
20:59 / 12.09.2025
Амалда мавжуд бўлган стипендияларнинг сони 13 тага етди

Амалда мавжуд бўлган стипендияларнинг сони 13 тага етди

Бу рўйхатдаги энг янгиси Абдулла Авлоний номидаги педагогик йўналишда берилувчи мукофот саналади
18:36 / 12.09.2025
“Украинанинг Ғарбсиз Россияни мағлуб этиш имконияти кам” – СБУ генерали

“Украинанинг Ғарбсиз Россияни мағлуб этиш имконияти кам” – СБУ генерали

Вовк таъкидлаганидек, европалик ҳамкорлар Украина фуқароларининг “ўзлари ўлишини” афзал кўриб, ҳарбий ҳаракатларда бевосита …
11:22 / 13.09.2025
БМТ Бош Ассамблеяси Фаластинни тан олишни назарда тутувчи декларацияни қўллаб-қувватлади

БМТ Бош Ассамблеяси Фаластинни тан олишни назарда тутувчи декларацияни қўллаб-қувватлади

“БМТ Бош Ассамблеяси 12 сентябрь куни кўпчилик овоз билан Исроил ва Фаластин давлатлари тўғрисидаги қарорни амалга ошириш бў…
11:18 / 13.09.2025
ДХХ: Прокурор, адвокат ва судья катта ёрдамчиси пора билан ушланди

ДХХ: Прокурор, адвокат ва судья катта ёрдамчиси пора билан ушланди

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят…
09:31 / 13.09.2025
Сурхондарё ва Тошкент вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Сурхондарё ва Тошкент вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда
21:56 / 11.09.2025
Тошкент вилоятини ривожлантириш учун 40 триллион сўм маблағ йўналтирилади

Тошкент вилоятини ривожлантириш учун 40 триллион сўм маблағ йўналтирилади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида ривожланиш учун улкан имкониятлар борлигини таъкидлади
19:48 / 11.09.2025
12 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

12 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади
22:55 / 11.09.2025
Ўзбекистонга қайси давлат энг кўп сармоя киритмоқда?

Ўзбекистонга қайси давлат энг кўп сармоя киритмоқда?

Буюк Британия ва Германия каби давлатлар ҳам мамлакатимизга салмоқли фоизларда инвестиция киритмоқда
18:43 / 12.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!