$
12964.43 UZS
-30.16
158.28 UZS
0.6
14744.45 UZS
-17.4
20° Кечаси 10°

Президент электротехника саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди

08:35 / 27.09.2022

Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 26 сентябрь куни электротехника саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М.Юнусов тармоқдаги галдаги ишлар, келгуси йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ҳақида ахборот берган. Қайд этилишича, бугунги кунда 1 миллиард 200 миллион долларлик 205 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Янги маҳсулотлар ва эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштириш, 2023 йилда экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Давлат раҳбари истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб, тармоқдаги устувор вазифаларни кўрсатиб ўтган.

“Маиший техника ишлаб чиқариш кўпайди дегани, бу – аҳолининг сотиб олувчанлик қобилияти ўсди, дегани. Охирги йилларда электротехника саноатимиз “қайта туғилди”. Энди уни янада ривожлантириб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, юқори қўшилган қиймат яратиш керак. Пировард мақсад – иш ўрни”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Таҳлилларга кўра, жаҳон бозорларидаги вазият икки йилда экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мумкинлигини кўрсатади. Шунингдек, Ўзбекистонда 1 миллиард 300 миллион долларлик импорт бозори бор. Бу имкониятлардан муносиб улуш олиш учун маҳсулот, аввало, сифатли ва таниқли бўлиши керак.

Шу боис Президент янги маҳаллий брендлар яратиш ва хорижий брендларни олиб келиш, маҳсулотларни шунга мувофиқ сифатли қилиб, харидорлар ишончини қозониш зарурлигини таъкидлаган.

Мамлакатимизда ярим ўтказгич ва электрон платаларга талаб 6 миллиард долларни ташкил этади. Шу боис бундай корхоналарни кўпайтириш, электроника ва микроэлектроника йўналишида илмий, тажриба-конструкторлик ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш вазифаси белгиланди. Маиший техникаларни маркировкалаш, экспортни суғурталаш ва кредитлашни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, маиший техника бор экан, сервис хизматига талаб ҳам ҳар доим бўлши, касб-ҳунар мактабларида ёшларни бу йўналишга ўқитиш уларни иш билан таъминлашда муҳим омил экани қайд этилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 9 сентябрдаги фармонига мувофиқ, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича дастур қабул қилинди. Унда 34 мингта хонадон, вазирлик ва идораларнинг 6 мингта объектида шундай қурилмалар ўрнатилиши белгиланди. Аҳолига компенсация олиш, кредитни 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди”, – дейилади хабарда.

Истеъмолчиларга муқобил энергия қурилмаларини етказиб бериш мақсадида Қашқадарёда кластер усулида корхона барпо этиш режалаштирилган. Йиғилишда ушбу лойиҳанинг бориши ҳақида ахборот берилди.

Электротехника тармоғи мис билан боғлиқ ва сўнгги йилларда янги конлар ўзлаштирилиб, бу хомашёнинг захираси кенгайтирилган. Оҳангарон тумани ва Қарши шаҳрида мис кластерлари ташкил этилмоқда. Давлат раҳбари бу корхоналарда хорижий бошқарувни йўлга қўйиб, чуқур қайта ишлаш лойиҳалари, илм ва инновацияни олиб кириш зарурлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, келгуси йил бу йўналишда юқори қўшилган қиймат яратадиган 34 та лойиҳа ишга туширилиши қайд этилди.

Қайд этиш мумкин, сўнгги беш йилда ишлаб чиқариш ҳажми 4,5 баравар ўсган.

Шу туфайли экспорт ҳам 5 баравар кўпайган. Йил якунигача бу кўрсаткич 750 миллион доллардан ошиши кутилмоқда. 2017 йилда бу тармоқда экспортбоп маҳсулотлар 25 та бўлган бўлса, жорий йил 200 тага етган. Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги 11 та корхона илк бор ташқи бозорга чиққан.

 


Бу ҳам қизиқ

Тошкент вилоятида рухсат этилган максимал тезлик пасаяди

Тошкент вилоятида рухсат этилган максимал тезлик пасаяди

17 апрель куни Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев аҳоли пунктларидан ташқаридаги 37 та участкада автотранспорт тезлигини со…
20:17 / 19.04.2025
Россия мигрантлардан олинган рус тили имтиҳонларида 30 млн доллар ишлаб олди

Россия мигрантлардан олинган рус тили имтиҳонларида 30 млн доллар ишлаб олди

“Меҳнат мигрантларининг рус тилидан имтиҳон топшириши Россия бюджетига қўшимча 2,5 млрд рубль (30,4 миллион доллар) олиб кел…
11:13 / 19.04.2025
BBC Ўзбекистоннинг ёввойи табиати ҳақида фильм суратга олмоқда

BBC Ўзбекистоннинг ёввойи табиати ҳақида фильм суратга олмоқда

BBC жамоаси ёввойи табиат ва мамлакатнинг ноёб қуш турларини сақлаб қолиш чоралари ҳақида фильм суратга олиш учун Ўзбекистон…
20:25 / 18.04.2025
Татаристонда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Татаристонда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

“Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Татаристонда оғир касалликка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди”, – деб хабар…
14:10 / 19.04.2025
Ўзбекистон IV дивизионда хоккей бўйича жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон IV дивизионда хоккей бўйича жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Республика хоккейчилари Малайзия жамоасини 18:3 ҳисобида мағлуб этиб, III дивизионга чиқишни таъминладилар.
18:45 / 19.04.2025
АҚШ Қримни Россияга тегишли деб тан олишга тайёр

АҚШ Қримни Россияга тегишли деб тан олишга тайёр

Трамп маъмурияти тинчлик келишувига эришиш эвазига бунга рози бўлмоқда.
09:40 / 19.04.2025
Руслан Абдуллаевга профбокс камари учун иккита жанг етарли бўлди

Руслан Абдуллаевга профбокс камари учун иккита жанг етарли бўлди

Бугун, 20 апрель куни АҚШнинг Калифорния штати Оушенсайд шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик чарм қў…
11:04 / 20.04.2025
20 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

20 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 7-9 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
22:37 / 19.04.2025
Тошкентда маст ҳолда одамларга пичоқ ўқталган эркак 10 суткага қамалди

Тошкентда маст ҳолда одамларга пичоқ ўқталган эркак 10 суткага қамалди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ расмий маълумот берди.
16:17 / 20.04.2025
Бугун Ўзбекистон U17 терма жамоаси Осиё чемпионлиги учун ўйнайди

Бугун Ўзбекистон U17 терма жамоаси Осиё чемпионлиги учун ўйнайди

Бугун, 20 апрель футбол бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё кубогининг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси …
12:51 / 20.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!