$
12971.00 UZS
-1.08
126.04 UZS
-0.57
13308.25 UZS
84.51
10° Кечаси

Президент Ўзбекистон халқига Халқлар дўстлиги куни билан байрам табриги йўллади

09:34 / 30.07.2024

Ўзбекистон халқига Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Шавкат Мирзиёев байрам табриги йўллади.

 “Азиз ва қадрли ватандошлар!

Аввало, сизларни, бутун Ўзбекистон халқини Халқлар дўстлиги куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Биз Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида бошлаган ислоҳотларимиз жараёнида жамиятимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашни энг устувор вазифаларимиздан бири этиб белгиладик.

Дунёда Халқаро дўстлик куни деб қабул қилинган 30 июль санасини мамлакатимизда Халқлар дўстлиги куни деб эълон қилганимиз ва ўзига хос байрам сифатида кенг нишонлашни анъанага айлантирганимиз ҳам шундан далолат беради.

Дунё миқёсида бағрикенг юрт сифатида эътироф этиладиган жонажон Ватанимизда бугунги кунда 130 дан ортиқ  миллат ва элат ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотув, аҳил-иноқ, ҳамжиҳат бўлиб яшамоқда. 157 та миллий маданий марказ ва 38 та дўстлик жамияти фаолият кўрсатмоқда.

Мамлакатимиздаги таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнлари ўзбек, қорақалпоқ, рус, тожик, қозоқ, қирғиз ва туркман тилларида олиб борилмоқда, қардош тилли мактабларда ўқиётган фарзандларимиз давлат ҳисобидан дарслик ва бадиий адабиётлар билан таъминланмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда ташкил этилган “Дўстлик уйлари” фаолияти ҳар тарафлама қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан ушбу мақсадлар учун зарур маблағлар йўналтирилмоқда, турли субсидия ва грантлар ажратилмоқда.

Миллий маданий марказларнинг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида улар давлат томонидан замонавий техник ускуналар, мусиқий асбоблар, мебель жиҳозлари, миллий либослар билан таъминланди.

Миллий маданий марказлар фаолияти учун энг кўркам бинолар ажратиб берилди. Бу масканларда  мунтазам равишда умуммиллий байрамлар, фестиваллар, концерт ва учрашувлар, таниқли маданият арбобларининг чиқишлари, семинар ва конференциялар ўтказилмоқда.

“Ўзбекистон – умумий уйимиз” деган эзгу ғоя барча миллий маданий марказларнинг шиорига айлангани диққатга сазовор. Бу жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳити, тинчлик ва осойишталикнинг амалий ифодасидир.

Ўтган йиллар мобайнида юртимизда Халқлар дўстлиги фестиваллари доирасида ўтказилган давра суҳбатлари, ижодий мулоқотлар, турли миллат вакилларининг китоб кўргазмалари, фотокўргазмалар, халқаро конференция ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар миллатлар ва элатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларининг мустаҳкамланишида яна бир муҳим босқич бўлди.

Чет элларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда.

“2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги фармонда миллий маданий марказларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш белгилангани ҳам мазкур йўналишдаги ишларимизнинг бардавом эканини кўрсатади.

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”da турли миллат ёшлари учун қўшимча қулай шароитлар яратиш, уларнинг фуқаролик бурчини ҳис этиши ва англаши, ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш, бағрикенгликка асосланган миллатлараро мулоқот маданиятини ошириш каби хайрли ишлар олиб борилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, сўнгги етти йилда Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатида улкан ўзгаришлар рўй бермоқда. Буни жаҳон ҳамжамияти, халқаро экспертлар, таниқли давлат ва сиёсат арбоблари ҳам эътироф этмоқда.

Марказий Осиё минтақасидаги қўшни давлатлар билан дўстона алоқалар қайта тиклангани, азалий ришталар янгича мазмунда давом эттирилаётгани халқимизнинг хоҳиш ва истаклари, орзу-интилишларини яққол ифода этмоқда.

Муҳтарам дўстлар!

Ҳеч кимга сир эмас, бугун дунёда беқарор вазият ҳукм сурмоқда. Халқаро майдонда давлатларнинг бир-бирига ўзаро ишончи сусайиб бормоқда. Бундай мураккаб шароитда ҳаётнинг ўзи биздан мамлакатимизда ҳукм сураётган ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, тотувлик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёшларни бузғунчи ёт ғоя ва оқимлар, ташқи асрашга  қаратилган ишларимизни янги босқичга кўтаришни талаб этмоқда.

Кўпмиллатли ва кўпмаданиятли жамиятни оқилона бошқариш соҳасида Ўзбекистон муҳим тажриба тўплади. Бизнинг бу борадаги фаолиятимиз дунё миқёсида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Биз бундан буён ҳам нодавлат ташкилотларнинг ролини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш орқали фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга, миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратамиз. Мамлакатимизда миллатлар ва конфессиялар ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш сиёсатини изчил давом эттирамиз.

Бу олийжаноб мақсад йўлида юртимиз бўйлаб бир ҳафта давомида ўтказиладиган Дўстлик фестиваллари халқимизни янада бирлаштиради, минтақамиздаги тинчлик ва осойишталик, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб ишонаман.

Азиз юртдошлар!

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни, бутун халқимизни Халқлар дўстлиги куни билан яна бир бор чин кўнгилдан муборакбод этаман.

Жонажон Ватанимизда доимо тинчлик-осойишталик ва фаровонлик ҳукм сурсин, кўпмиллатли Ўзбекистон халқига ҳамиша бахт-у саодат ёр бўлсин!” – дейилади президент табригида.

 



														
														Туркияда 6 нафар ўзбекистонлик алкоголдан заҳарланиб вафот этди

Туркияда 6 нафар ўзбекистонлик алкоголдан заҳарланиб вафот этди

Anadolu агентлиги хабар беришича, Истанбулда бир кунда 11 киши қалбаки алкоголдан заҳарланиб, қурбон бўлган.
09:18 / 15.01.2025

														
														15 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?

15 январь куни об-ҳаво қандай бўлади?

Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
22:42 / 14.01.2025

														
														Саида Мирзиёева БААда нуфузли мукофотни қўлга киритган Президент мактаби ўқувчиларини табриклади

Саида Мирзиёева БААда нуфузли мукофотни қўлга киритган Президент мактаби ўқувчиларини табриклади

Тошкент шаҳридаги Президент мактаби Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг “Глобал ўрта мактаблар” номинациясида ғ…
22:27 / 14.01.2025

														
														Истанбулда 5 нафар ўзбекистонлик қалбаки алкоголь сабабли вафот этди

Истанбулда 5 нафар ўзбекистонлик қалбаки алкоголь сабабли вафот этди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.
21:47 / 14.01.2025

														
														Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири БАА билан икки томонлама муносабатларнинг асосий масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири БАА билан икки томонлама муносабатларнинг асосий масалаларини муҳокама қилди

Суҳбат чоғида Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.
21:04 / 14.01.2025

														
														Ўзбекистон БАА билан “қуруқ” портлар барпо этиш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон БАА билан “қуруқ” портлар барпо этиш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 январь куни Абу-Даби шаҳрига ташрифи доирасида Бирлашган Араб Амирликл…
20:24 / 14.01.2025

														
														“Жасжан” номи билан танилган блогер қамалди

“Жасжан” номи билан танилган блогер қамалди

Суд Ж.Шодиевга (“Жасжан”га) 5 сутка маъмурий қамоқ, С.Саидовага БҲМнинг 1 баравари миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинлан…
19:42 / 14.01.2025

														
														Навоийда 30 гектар ер майдонини сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари қўлга олинди

Навоийда 30 гектар ер майдонини сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари қўлга олинди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмо…
18:28 / 14.01.2025

														
														Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси этиб сайланди

Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси этиб сайланди

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси б…
16:45 / 14.01.2025

														
														Самарқанд шаҳри ҳудуди 413 гектарга кенгаяди

Самарқанд шаҳри ҳудуди 413 гектарга кенгаяди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларин…
16:01 / 14.01.2025

Бу ҳам қизиқ

АҚШ республикачилари Гренландияни сотиб олиш ваколатини берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

АҚШ республикачилари Гренландияни сотиб олиш ваколатини берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қўшма Штатлар Вакиллар палатасидаги республикачилар гуруҳи АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампга Гренландияни сотиб ол…
11:02 / 14.01.2025
Ню-Ёркдан Тошкентга учаётган самолёт йўловчининг мастлиги сабабли Қозон шаҳрига қўнди

Ню-Ёркдан Тошкентга учаётган самолёт йўловчининг мастлиги сабабли Қозон шаҳрига қўнди

Фуқаро полиция бўлимига олиб кетилган ва унга нисбатан баённома тузилган. Самолёт Москва вақти билан соат 08:40 да самолёт п…
18:56 / 13.01.2025
Автобус йўлакларида бошқа транспорт воситалари ҳаракатланса жавобгарликка тортилади

Автобус йўлакларида бошқа транспорт воситалари ҳаракатланса жавобгарликка тортилади

Депутатлар автобус учун ажратилган йўлакларда бошқа транспорт воситалари ҳаракатлангани учун жавобгарлик кўзда тутилган қону…
12:51 / 14.01.2025
Чилонзор туманида гўзаллик салони ёниб кетди

Чилонзор туманида гўзаллик салони ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
18:29 / 13.01.2025
Истанбулда 5 нафар ўзбекистонлик қалбаки алкоголь сабабли вафот этди

Истанбулда 5 нафар ўзбекистонлик қалбаки алкоголь сабабли вафот этди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.
21:47 / 14.01.2025
Остона – Самарқанд йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Остона – Самарқанд йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилиши мумкин

“Йўловчи ташиш” ва “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти ўртасида йўловчи ташишни ривожлантириш ва икки давлат ўртасидаги …
15:07 / 13.01.2025
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири БАА билан икки томонлама муносабатларнинг асосий масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири БАА билан икки томонлама муносабатларнинг асосий масалаларини муҳокама қилди

Суҳбат чоғида Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.
21:04 / 14.01.2025
Самарқандда 5 нафар эркак вафот этди

Самарқандда 5 нафар эркак вафот этди

Уларнинг вафотига ароқдан заҳарланиш сабаб бўлган бўлиши мумкин.
17:28 / 13.01.2025
Бухоро вилоятида 4 магнитудали зилзила қайд этилди

Бухоро вилоятида 4 магнитудали зилзила қайд этилди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 05:43 да 4 магнитудали зилзила содир бўлди.
08:30 / 14.01.2025
Мирзиёев БААга жўнаб кетди

Мирзиёев БААга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифи…
17:17 / 13.01.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!