$
12858.15 UZS
-58.95
159.71 UZS
-0.43
14505.28 UZS
44.59
31° Кечаси 18°

Президент рақамлаштириш соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди

19:39 / 20.12.2023

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Замон талабидан келиб чиқиб, мамлакатда телекоммуникация инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг ўзида таълим, банк, молия, божхона, қишлоқ хўжалиги, геология, кадастр каби соҳаларни рақамли трансформация қилиш доирасида 100 та дастурий лойиҳа ишлаб чиқилган. 500 дан зиёд янги IT компаниялари ташкил этилиб, соҳага 475 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кириб келган.

Йил якуни билан соҳада хизматлар ҳажми 10 триллион сўм бўлиши, экспорти эса 300 миллион доллардан ошиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич Тошкент, Самарқанд, Андижон вилоятларида юқори суръатларда ўсди. Сурхондарё ҳам илк бор IT хизматлар экспортини йўлга қўйиб, 1 миллион доллардан оширди. Ҳудудларда 20 мингдан ортиқ ёшлар мустақил шуғулланиб, халқаро онлайн платформалар орқали яратган маҳсулотини четга сотган.

Йиғилишда соҳа ривожига қўшимча шароитлар яратилиши белгиланди. Унга кўра:

- IT компаниялари ҳудудлардаги бўш турган биноларга бир йил муддатга бепул жойлаштирилади;

- иқтидорли дастурчиларга бир йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан компьютер ва техникалар берилади;

- 50 дан ортиқ IT мутахассисни ишли қилган компанияларнинг бир йил давомидаги иш ҳақи харажатининг 15 фоизгача қисми қоплаб берилади;

- экспортчи корхоналарга четдан эксперт жалб қилиш, халқаро конференцияларда қатнашиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.

Шунингдек, IT-паркни халқаро миқёсга олиб чиқиш учун Германия ва Саудия Арабистонида унинг шўъба корхоналари очилади.

Умуман, шундай янги имкониятлар ҳисобига, 2024 йилда IT хизматлари ҳажмини 2 баробар ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Бунга эришиш учун, аввало, чет тили ва технологияларни биладиган кадрлар зарур. Шу боис Рақамли технологиялар вазирлигига келгуси йилда 8 минг нафар энг иқтидорли ёшларни саралаб, нуфузли халқаро компаниялар талабига мос дастур асосида ўқитиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, келгуси йилдан “Ҳар бир маҳаллада камида икки нафар дастурчи” лойиҳаси бошланиши, АҚШлик ҳамкорлар билан “Инклюзив рақамлаштириш” лойиҳаси доирасида 20 минг аҳоли бандлиги таъминланиши айтилди.

2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор мамлакатда ўтказилади. Бунга тайёргарлик кўриш учун танловлар ўтказилиб, салоҳиятли ўқувчиларни танлаб олинади, хориждан малакали мураббийлар жалб қилинади.

Давлат раҳбари рақамлаштириш маҳалладан бошланиши кераклигини таъкидлади.

Ҳозир маҳалла тизими ходимлари планшет ва компьютер билан таъминланган. Лекин улардан тўла фойдаланилмаяпти. Масалан, ёшлар етакчисига субсидия олиш учун мурожаат қилган фуқаро ҳалигача маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ёки бандлик бўлимидан ишсизлик тўғрисида маълумотнома олиб келишга мажбур.

Шу боис мутасаддиларга “Рақамли маҳалла” ягона платформасини ишга тушириш ва “маҳалла еттилиги”ни рақамли тизимлардан фойдаланишга ўқитиш топширилди.

Йиғилишда вазирлик ва тармоқлардаги рақамлаштириш ҳолати таҳлил қилинди. Иқтисодиёт тармоқларида таннархни тушириш фақат ва фақат рақамлаштириш орқали бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Айрим вазирлик ва идораларда рақамлаштириш ишлари сустлиги қайд этилди. Масалан, “Рақамли соғлиқни сақлаш” лойиҳаси, тиббий суғуртани жорий қилиш кечикаяпти. Онкологик касалларни электрон реестри йўқлиги сабабли уларга нафақалар тўлашда қийинчилик бўлаяпти.

Қишлоқ хўжалигида пестицидлар cавдоси ва қўлланилиши бўйича рақамли назорат тизими жорий қилгани йўқ. Тошкент шаҳрида аҳоли томонидан ижобий қабул қилинган “Халқ назорати” тизими ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Бу қолоқликларни тезда бартараф этиш, ҳар бир соҳада рақамлаштиришни жадаллаштириш зарурлиги қатъий кўрсатиб ўтилди.

– Рақамлаштиришдан бош тортаётган раҳбар – коррупцияни йўқ қилишга интилмаган раҳбар, – деди Президент.

Соҳа инфратузилмаси, хусусан, интернет тезлигини яхшилаш масаласига эътибор қаратилди. Айрим ҳудудларда интернет тезлиги пастлиги, халқаро магистрал йўлларнинг 20 фоизи мобиль интернет билан қамраб олинмагани кўрсатиб ўтилди. Рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун хорижий инвестициялар жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Шу билан бирга, киберхавфсизликни кучайтириш, барча электрон тўлов тизимлари учун бу борада ягона талабларни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Умуман, IT хизматлари ҳажмини 20 триллион сўмга, экспортни 800 миллион долларга етказиш, тармоқларда 130 та ахборот тизимини жорий қилиш ва 750 та давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш борасидаги режаларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Давлат раҳбари соҳадаги долзарб масалалар юзасидан вазирлар, ҳокимлар ва ёш дастурчилар билан мулоқот қилди.


Бу ҳам қизиқ

Тошкент метроси кенгайиши кутилмоқда

Тошкент метроси кенгайиши кутилмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга пойтахт метрополитенини ривожлантириш лойиҳаси тақдим этилди. Метрони ТТЗ мажмуасига…
21:05 / 19.05.2025
Рим папаси инаугурациясида Ўзбекистон вакили қатнашди

Рим папаси инаугурациясида Ўзбекистон вакили қатнашди

Ватиканда 18 май куни янги Рим папаси Лев XIV нинг лавозимга киришиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан ҳам вакил қатна…
11:00 / 19.05.2025
Болалар учун мўлжалланган контентлар яратувчи юридик шахслар фойда солиғидан озод қилинади

Болалар учун мўлжалланган контентлар яратувчи юридик шахслар фойда солиғидан озод қилинади

“Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги …
22:10 / 17.05.2025
Сурия миллий валютасини БАА ва Германияда босиб чиқаришни режалаштирмоқда

Сурия миллий валютасини БАА ва Германияда босиб чиқаришни режалаштирмоқда

Мамлакат миллий валютаси ўн йилдан кўпроқ вақт давомида Россияда босиб келинган. Европа Иттифоқи февраль ойида Дамашққа қарш…
13:47 / 17.05.2025
Путин Россия қўшинлари йил якунига қадар Украина мудофаасини енгиб ўтишига ишонмоқда

Путин Россия қўшинлари йил якунига қадар Украина мудофаасини енгиб ўтишига ишонмоқда

“Россия президенти Владимир Путин рус қўшинлари 2025 йил охиригача Украинанинг мудофаа чизиғини ёриб ўтиб, Россия даъво қила…
12:38 / 19.05.2025
АҚШда торнадо оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

АҚШда торнадо оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

Цент-Луис шаҳри расмийлари бу торнадони “тарихдаги энг даҳшатли бўронлардан бири” деб атади. Ноқулай об-ҳаво оқибатида тахми…
08:28 / 18.05.2025
Ўзбекистонда автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 42 минг километрдан ошди

Ўзбекистонда автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 42 минг километрдан ошди

2025 йил бошига кўра, Ўзбекистон Республикасида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 42,4 минг килом…
18:53 / 18.05.2025
Россияда колониядан қочган ўзбекистонликларга суд ҳукми ўқилди

Россияда колониядан қочган ўзбекистонликларга суд ҳукми ўқилди

Россиянинг Липецк шаҳридаги колониядан 2024 йил ёзида туннель қазиб қочиб кетган 6 нафар маҳбусга суд ҳукми ўқилди.
08:32 / 19.05.2025
Тошкентда иккита хонадонда ёнғин содир бўлди

Тошкентда иккита хонадонда ёнғин содир бўлди

Жорий йилнинг 16 май куни соат 14:05 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, “Юқори Дархон” МФЙ, Белтепа кўчасида бир-бирига туташ…
10:55 / 19.05.2025
“Талабалар учун форма жорий этилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз” — Олий таълим вазирлиги

“Талабалар учун форма жорий этилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз” — Олий таълим вазирлиги

Ушбу хабарлар юзасидан Олий таълим вазирлиги маълумот берди.
16:50 / 18.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!