$
12935.27 UZS
39.72
160.47 UZS
1.09
14367.20 UZS
28.64
36° Кечаси 22°

Президент сенатор Бахтиёр Сайфуллаев вафотига ҳамдардлик билдирди

08:40 / 15.02.2023

Президент Шавкат Мирзиёев сенатор Бахтиёр Сайфуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Ўзбекистон маданияти ва санъати оғир жудоликка учради. Таниқли маданият арбоби, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев 2023 йил 14 февраль куни 72 ёшида вафот этди.

Б.Сайфуллаев 1951 йил 1 апрелда Тошкент шаҳрида туғилди. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)ни драма театри ва кино актёри мутахассислиги бўйича тамомлади. Меҳнат фаолиятини 1972 йилда Республика ёш томошабинлар театри актёри ҳамда режиссёри сифатида бошлади. Кейинчалик Тошкент маданият институти катта ўқитувчиси, факультет декани ўринбосари, факультет декани вазифаларида меҳнат қилди. Номзодлик ишини ҳимоя қилгач, Тошкент давлат маданият институтида педагогик фаолиятини давом эттирди.

Ўз фаолияти мобайнида Б.Сайфуллаев республика миқёсида оммавий маданий тадбирларни ташкил этиш бўйича моҳир режиссёр сифатида танилди. 2005 – 2020 йилларда маданият вазирининг биринчи ўринбосари, маданият вазири каби масъул лавозимларда самарали фаолият юритиб, мустақиллигимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, соҳадаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, миллий маданият ва санъатимиз ривожини янги босқичга кўтаришда жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилди.

Профессор Б.Сайфуллаев 2012 – 2020 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори вазифаларида хизмат қилиб, мамлакатимизда юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшди.

Б.Сайфуллаев 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб, мамлакатимизда маданият ва ёшлар сиёсатини амалга ошириш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, ушбу йўналишларга оид ҳуқуқий базани мустаҳкамлашда ўзининг бой билим ва тажрибасини намоён этди.

Б.Сайфуллаевнинг ўзбек маданияти ва санъатини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени ҳамда “Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби” унвони билан мукофотланган эди.

Таниқли маданият арбоби, ёшларнинг меҳрибон устози, камтарин ва самимий инсон Б.Сайфуллаевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, – дейилади муносабатда.


Бу ҳам қизиқ

Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.
10:01 / 13.05.2025
13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.
22:36 / 12.05.2025
Бахтсиз ҳодиса сабаб онасидан айрилган қиз хориждан ватанга қайтарилди

Бахтсиз ҳодиса сабаб онасидан айрилган қиз хориждан ватанга қайтарилди

Болалар омбудсманига Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яшовчи фуқаро Э.А.(аёл)нинг мурожаати келиб тушган.
15:54 / 13.05.2025
Мубашшир Аҳмаднинг Ўзбекистонга депортацияси расман тасдиқланди

Мубашшир Аҳмаднинг Ўзбекистонга депортацияси расман тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган 1974 йилда туғилган, фуқаро Турсунов Алишер Аҳмадович…
14:30 / 13.05.2025
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги През…
10:47 / 12.05.2025
Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 2 нафар фуқаролар қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган, шуни…
16:18 / 12.05.2025
Сурхондарёлик ўсмир ЙПХ ходимини судраб Cоbalt автомобилини олиб қочишга урунди

Сурхондарёлик ўсмир ЙПХ ходимини судраб Cоbalt автомобилини олиб қочишга урунди

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
19:25 / 13.05.2025
Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Энди камбағал оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади

Президент фармонига мувофиқ, 2025 йил 15 майдан бошлаб Камбағал оилалар реестридаги ва унга тушиш хавфи бўлган оилалар махсу…
08:58 / 13.05.2025
Ота-она қарамоғисиз қолган бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Ота-она қарамоғисиз қолган бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида, ота-она қарамоғисиз қолган, вояга етмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаро…
12:28 / 13.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!