$
12900.00 UZS
-20.16
157.32 UZS
-1.29
14595.06 UZS
-86.12
28° Кечаси 15°

Президент янги поездда жамоатчилик билан бирга Урганчдан Хивага борди

21:04 / 01.05.2025

Шавкат Мирзиёев Хоразмга қилган сафари давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган вагонлар ва Урганч-Хива электрлаштирилган темир йўлини кўздан кечирди.

Бугунги кунда 465 километрлик “Бухоро-Урганч-Хива” темир йўли электрлаштирилиб, ҳимоя тўсиқлари ўрнатилди ва зарур иншоотлар қурилган. Бу йўналиш учун Жанубий Кореянинг “Ҳюндаи Rotem” компаниясидан юқори тезликдаги 6 та электропоезд харид қилиниб, келгуси йилдан “Жалолиддин Мангуберди” номи остида Тошкент-Хива йўналишига қўйилади. 

Натижада йилига 3 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилади. Ҳозирда Тошкентдан Хивага 14 соатда етиб борадиган поезд мазкур йўналишда ҳаракатга қўйиладиган электропоезд имкониятлари туфайли 7 соат 40 дақиқада етиб боради. 

Шунингдек, юк поездлари ўтказувчанлиги қарийб 6 миллион тоннага етади. Ҳозир бу кўрсаткич 1 миллион тонна. 

Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 10 октябрдаги темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарори асосида вагонсозлик тармоғи ҳам мустаҳкамланмоқда. Жумладан, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 50 миллион доллари йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш учун йўналтирилган. Жорий йил биринчи чоракда дастлабки 10 та йўловчи вагони қуриб битказилди.

Келгуси икки йилда йўловчи вагонлари сони 70 тага кўпайтирилиб, эски турдагиларидан босқичма-босқич воз кечилади. Натижада йилига бир миллион нафардан ортиқ қўшимча йўловчини ташиш имконияти яратилади.

Президент ушбу янги поездда жамоатчилик билан бирга Урганчдан Хивага борди. Йўл бўйлаб жойлардаги ободончилик, дала четларида экилган кўчатларни кузатиб борди. 

Вилоятда ўтган йили “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қарийб 10 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилган. Йирик саноат корхоналари томонидан “яшил белбоғ”лар барпо этилган. 

Бу йил эрта баҳорда ҳам зироатчилик кўлами кенгайди. Вилоятдаги 1 минг 100 гектардан зиёд дала четлари ва каналлар атрофидаги майдонларга даромадли маҳсулотлар экилди. Уларни кафолатли харид қилишга тадбиркорлар бириктирилган. “Агрокўмакчи” мобил иловаси орқали дала четлари ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка етказилмоқда.

 



														
														Ўзбекистон фуқароларининг Россия армияси сафида урушда қатнашгани юзасидан текширув бошланди

Ўзбекистон фуқароларининг Россия армияси сафида урушда қатнашгани юзасидан текширув бошланди

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилган.
17:50 / 02.05.2025

														
														Ўзбекистоннинг матбуот эркинлиги рейтингидаги ўрни ўзгаришсиз қолди

Ўзбекистоннинг матбуот эркинлиги рейтингидаги ўрни ўзгаришсиз қолди

“Чегара билмас мухбирлар” матбуот эркинлиги индексини эълон қилди. Тарихда илк бор дунёдаги матбуот эркинлиги ҳолати “оғир” …
16:02 / 02.05.2025

														
														Жорий йилда Хоразмда жами 200 миллион долларлик 91 та лойиҳа ишга туширилади

Жорий йилда Хоразмда жами 200 миллион долларлик 91 та лойиҳа ишга туширилади

Қорақалпоғистондан Хоразмга келадиган йўл сифати ёмонлиги боис йилига қўшимча 300-400 минг турист жалб қилиш имконияти йўқот…
13:56 / 02.05.2025

														
														Ҳудудий ўрмон хўжаликларига замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари тарқатилди

Ҳудудий ўрмон хўжаликларига замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари тарқатилди

Экология вазирлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ўрмонлар барпо этиш, қайта тиклаш ва ўрмон ёнғинларига қарши кур…
12:24 / 02.05.2025

														
														Ўзбекистон Афғонистон билан Амударё сув ҳавзасини биргаликда бошқаришга келишиб олди

Ўзбекистон Афғонистон билан Амударё сув ҳавзасини биргаликда бошқаришга келишиб олди

Бу ҳақда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.
10:00 / 02.05.2025

														
														Деновда ЙПХ ходимларини калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Деновда ЙПХ ходимларини калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
09:37 / 02.05.2025

														
														“Менга “Барселона”дан ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ” – Ҳусановнинг агенти

“Менга “Барселона”дан ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ” – Ҳусановнинг агенти

Ижтимоий тармоқларда Абдуқодир Ҳусанов “Барселона”га кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
09:21 / 02.05.2025

														
														2 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

2 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 29-31 даража бўлади.
22:15 / 01.05.2025

														
														2024 йилда Марказий Осиё давлатлари мудофаа учун қанча маблағ сарфлагани маълум бўлди

2024 йилда Марказий Осиё давлатлари мудофаа учун қанча маблағ сарфлагани маълум бўлди

2024 йили Марказий Осиё давлатлари мудофаа учун 1,9 миллиард доллар сарфлади. Бу ҳақда Стокголм халқаро тинчлик тадқиқотлари…
21:14 / 01.05.2025

														
														Президент янги поездда жамоатчилик билан бирга Урганчдан Хивага борди

Президент янги поездда жамоатчилик билан бирга Урганчдан Хивага борди

Шавкат Мирзиёев Хоразмга қилган сафари давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган вагонлар ва Урганч-Хива электрлаштирилган т…
21:04 / 01.05.2025

Бу ҳам қизиқ

2 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

2 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 29-31 даража бўлади.
22:15 / 01.05.2025
Ўзбекистон фуқароларининг Россия армияси сафида урушда қатнашгани юзасидан текширув бошланди

Ўзбекистон фуқароларининг Россия армияси сафида урушда қатнашгани юзасидан текширув бошланди

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилган.
17:50 / 02.05.2025
Ҳудудий ўрмон хўжаликларига замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари тарқатилди

Ҳудудий ўрмон хўжаликларига замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари тарқатилди

Экология вазирлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ўрмонлар барпо этиш, қайта тиклаш ва ўрмон ёнғинларига қарши кур…
12:24 / 02.05.2025
2025 йилнинг биринчи чорагида 9 мингдан ортиқ оила ажрашди

2025 йилнинг биринчи чорагида 9 мингдан ортиқ оила ажрашди

Жорий йилнинг биринчи чорагида фуқаролик ишлари бўйича судлар никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги 9 мингдан ортиқ даъвони қаноат…
20:32 / 01.05.2025
АҚШ ва Украина табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича битимни имзолади

АҚШ ва Украина табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича битимни имзолади

Ушбу ҳужжатга АҚШ Молия вазири Скотт Бессент ва Украина Иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко имзо чекди.
10:26 / 01.05.2025
“Менга “Барселона”дан ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ” – Ҳусановнинг агенти

“Менга “Барселона”дан ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ” – Ҳусановнинг агенти

Ижтимоий тармоқларда Абдуқодир Ҳусанов “Барселона”га кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
09:21 / 02.05.2025
Украина билан урушда Россия томонида Франция фуқаролари ҳам қатнашмоқда

Украина билан урушда Россия томонида Франция фуқаролари ҳам қатнашмоқда

Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин маълум қилди.
12:09 / 01.05.2025
Ўзбекистон Афғонистон билан Амударё сув ҳавзасини биргаликда бошқаришга келишиб олди

Ўзбекистон Афғонистон билан Амударё сув ҳавзасини биргаликда бошқаришга келишиб олди

Бу ҳақда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.
10:00 / 02.05.2025
Олмаотада ҳужжатлари тортиб олиниб, ишлашга мажбур қилинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Олмаотада ҳужжатлари тортиб олиниб, ишлашга мажбур қилинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

“Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида мушкул аҳволда қолган юртдошимиз оиласи бағ…
16:49 / 01.05.2025
Қозоғистон инвесторлар учун “олтин виза” жорий этмоқда

Қозоғистон инвесторлар учун “олтин виза” жорий этмоқда

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги инвестиция визаларини олишнинг янги қоидаларини тасдиқлади.
11:12 / 01.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!