$
12900.00 UZS
-20.16
157.32 UZS
-1.29
14595.06 UZS
-86.12
28° Кечаси 15°

АҚШ ва Украина табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича битимни имзолади

10:26 / 01.05.2025

Узоқ давом этган музокаралардан сўнг Киев ва Вашингтон Украинани тиклаш учун инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу ҳужжатга АҚШ Молия вазири Скотт Бессент ва Украина Иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко имзо чекди.

“Бугун Қўшма Штатлар ва Украина ўртасида иқтисодий шериклик тўғрисидаги тарихий битим имзоланганини эълон қилишдан мамнунман. Бу битим Украина иқтисодиётини тезроқ тиклашга кўмаклашиш учун “АҚШ–Украина” инвестиция фондини ташкил этади. Иқтисодий хавфсизлик – бу миллий хавфсизлик”, — дея маълум қилди Бессент ҳужжат имзоланганидан сўнг. 

Мазкур битим ҳақида матбуот релизи АҚШ Молия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинди. Аммо ҳужжат матни ҳали эълон қилинмади.

Украина Иқтисодиёт вазири ўзининг Facebook саҳифасида битимнинг асосий шартларини баён қилди. Унга кўра, фонд “50/50” тамойили асосида, яъни Киев ва Вашингтон томонидан тенг улушда бошқарилади.

“Мазкур битимнинг амалга оширилиши ҳар икки давлатга иқтисодий салоҳиятини ошириш имконини беради. Бу тенг шериклик ва сармоялар ҳисобига юзага келади”, — дея қайд этди Юлия Свириденко.

Унинг сўзларига кўра, имзоланган битим Украинанинг АҚШ олдида қандайдир қарздорлик мажбуриятларини назарда тутмайди.

“Бизнинг ҳудудимиз ва ҳудудий сувларимиздаги барча ресурслар Украинага тегишли. Қаерда ва нимани қазиб олишни Украина давлатининг ўзи белгилайди. Ер ости бойликлари украин халқига тегишли бўлиб қолади”, — дея аниқлик киритди у.

Свириденконинг қўшимча қилишича, Украина-АҚШ фонди фаолиятининг дастлабки 10 йили давомида даромадлар фақат янги лойиҳаларга ёки мамлакатни қайта тиклашга йўналтирилади.

 


Жаҳон


														
														Қозоғистон инвесторлар учун “олтин виза” жорий этмоқда

Қозоғистон инвесторлар учун “олтин виза” жорий этмоқда

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги инвестиция визаларини олишнинг янги қоидаларини тасдиқлади.
11:12 / 01.05.2025

														
														АҚШ ва Украина табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича битимни имзолади

АҚШ ва Украина табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича битимни имзолади

Ушбу ҳужжатга АҚШ Молия вазири Скотт Бессент ва Украина Иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко имзо чекди.
10:26 / 01.05.2025

														
														АҚШдан 100 нафардан ортиқ ноқонуний ўзбекистонликлар ватанга қайтарилади

АҚШдан 100 нафардан ортиқ ноқонуний ўзбекистонликлар ватанга қайтарилади

Ушбу операция учун Ню Ёрк-Тошкент йўналишида махсус рейс ташкил этилади.
08:24 / 30.04.2025

														
														Испания ва Португалияда электр энергияси таъминоти тикланди

Испания ва Португалияда электр энергияси таъминоти тикланди

Аввалроқ электр таъминотидаги узилишлар сабаб ЕЧЛ 1/2 финалидан ўрин олган “Барселона” ва “Интер” жамоалари ўртасидаги учраш…
14:22 / 29.04.2025

														
														Таиланд хорижликлар учун визасиз режимни қисқартиради

Таиланд хорижликлар учун визасиз режимни қисқартиради

“Таиланд бош вазири Пхетхонгтхан Чинават хорижликлар учун визасиз режим муддатини қайта кўриб чиқиш, уни 60 кундан 30 кунгач…
12:25 / 29.04.2025

														
														Ҳиндистон ва Покистон чегарасида яна отишма содир бўлди

Ҳиндистон ва Покистон чегарасида яна отишма содир бўлди

Ҳиндистон ҳарбийлари бунга “тезкор ва самарали” жавоб қайтаргани, жароҳатланганлар йўқлиги айтилмоқда.
10:35 / 29.04.2025

														
														“Канадаликлар АҚШга қўшилиб, 51-штатга айланиши керак” — Доналд Трамп

“Канадаликлар АҚШга қўшилиб, 51-штатга айланиши керак” — Доналд Трамп

АҚШ президенти Канададаги парламент сайловлари куни ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида “иккала мамлакат ўртасидаги чега…
08:33 / 29.04.2025

														
														Рим Папасининг дафн маросимида Ўзбекистон расмийлари ҳам иштирок этди

Рим Папасининг дафн маросимида Ўзбекистон расмийлари ҳам иштирок этди

Маросимда кўплаб мамлакатлар раҳбарлари, Қироллик оилалари аъзолари ва муҳим диний арбоблар иштирок этишди.
19:35 / 28.04.2025

														
														Украина суди собиқ президентни 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Украина суди собиқ президентни 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Виктор Янукович ҳозирда Россия ҳудудида яшайди.
16:46 / 28.04.2025

														
														Исроил Ливан пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди

Исроил Ливан пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди

Ливан президенти идораси мазкур ҳужумни қоралади ва сулҳ имзоланишида воситачилик қилган АҚШ ва Францияни Исроилга босим ўтк…
11:20 / 28.04.2025

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон Афғонистон билан Амударё сув ҳавзасини биргаликда бошқаришга келишиб олди

Ўзбекистон Афғонистон билан Амударё сув ҳавзасини биргаликда бошқаришга келишиб олди

Бу ҳақда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.
10:00 / 02.05.2025
“Менга “Барселона”дан ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ” – Ҳусановнинг агенти

“Менга “Барселона”дан ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ” – Ҳусановнинг агенти

Ижтимоий тармоқларда Абдуқодир Ҳусанов “Барселона”га кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
09:21 / 02.05.2025
Тошкентдаги технопарк ҳудудида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги технопарк ҳудудида ёнғин содир бўлди

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари  соат 07:04 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 07:45 да қуршаб олинган ва  соат 08:09 д…
08:28 / 01.05.2025
АҚШ ва Украина табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича битимни имзолади

АҚШ ва Украина табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича битимни имзолади

Ушбу ҳужжатга АҚШ Молия вазири Скотт Бессент ва Украина Иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко имзо чекди.
10:26 / 01.05.2025
Жорий йилда Хоразмда жами 200 миллион долларлик 91 та лойиҳа ишга туширилади

Жорий йилда Хоразмда жами 200 миллион долларлик 91 та лойиҳа ишга туширилади

Қорақалпоғистондан Хоразмга келадиган йўл сифати ёмонлиги боис йилига қўшимча 300-400 минг турист жалб қилиш имконияти йўқот…
13:56 / 02.05.2025
Фарғонага 24 та замонавий автобуслар олиб келинди

Фарғонага 24 та замонавий автобуслар олиб келинди

Фарғона вилоятига жамоат транспорти учун Хитойдан 24 та замонавий автобус олиб келинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги м…
19:10 / 30.04.2025
Трамп Путиннинг урушни тўхтатишига ишонишини айтди

Трамп Путиннинг урушни тўхтатишига ишонишини айтди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг сўзларига кўра, гарчи Россия қўшинлари ҳужумларни давом эттираётган бўлса-да, Владимир Путин…
12:44 / 30.04.2025
2 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

2 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 29-31 даража бўлади.
22:15 / 01.05.2025
Apple Ўзбекистондаги ИТ-компаниялар орасида энг йирик солиқ тўловчига айланди

Apple Ўзбекистондаги ИТ-компаниялар орасида энг йирик солиқ тўловчига айланди

2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистондаги хорижий ИТ-компаниялардан солиқ тушумлари қарийб 1,5 баробарга ошди.
18:41 / 30.04.2025
КХДРнинг тахминан 600 нафар ҳарбийлари Украина урушида ҳалок бўлган

КХДРнинг тахминан 600 нафар ҳарбийлари Украина урушида ҳалок бўлган

Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, КХДР Россия томонида урушда қатнашиш учун Украинага тахминан 15 минг нафар аск…
16:30 / 30.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!