$
12968.38 UZS
-4.93
152.37 UZS
1.18
14343.03 UZS
14.01
28° Кечаси 15°

Президентимизнинг Қашқадарёга ташрифи давом этмоқда

14:55 / 24.10.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида 24 октябрь куни Қашқадарё вилоятига борди.

Давлатимиз раҳбари бутун фаолияти давомида ҳар бир соҳа бўйича бевосита жойларга чиқиб, халқ билан мулоқот қилиб, аҳоли ҳаётидан келиб чиқиб иш юритади. Мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлардан асосий мақсад — қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини кўтариш, туманларни саноатлаштириш, иш ўринларини кўпайтириш, ижтимоий шароитларни яхшилаш.  

Бу жиҳатлар Қашқадарё вилоятига ташрифда ҳам намоён. Давлатимиз раҳбари дастлаб “Sulton Tex Group” кластерининг тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди.

Бу корхона умумий қиймати 8 миллион 200 минг долларлик лойиҳа эвазига ўтган йили ишга тушган. Замонавий технология ва ускуналар самарасида йилига 5 миллион дона тикув-трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш қуввати яратилган. 

Эътиборлиси, кластер “янги маҳсулот — янги давлат” принципи асосида экспортни йўлга қўйган. Бугунги кунда сифатли товарлар Америка Қўшма Штатлари, Канада, Польша, Сингапур, Россия каби мамлакатларга тўлиқ экспорт қилинмоқда. Даромад, иш унумдорлиги ҳам шунга яраша юқори. Кластерда пахта етиштириш ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ занжирида 3 мингга яқин аҳоли меҳнат қилмоқда. 

Президент корхонадаги иш жараёни билан танишди. Бундай лойиҳаларнинг вилоят иқтисодиёти ва аҳоли бандлигидаги аҳамияти ҳақида фикр билдирилди. Мутасаддиларга бу соҳада имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди.

— Аҳоли, айниқса, қишлоқ жойлардаги одамларга муносиб турмуш шароитлари яратиш ислоҳотларимизнинг асоси бўлиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.  

Маълумки, Қашқадарё вилоятида юртимиздаги энг кўп пахта етиштирилади. Лекин уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотга айлантириш ҳажми кам. Масалан, мато тўқиш ва бўяш йўлга қўйилса, туманларда қўшимча 60 минг кишини банд қилиш мумкин.

Шу мақсадда “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастури “Sulton staylz” корхонасида ҳам татбиқ этилмоқда. Амалий мономарказ ташкил этилиб, ишсиз аҳолини тўқимачилик касбига ўргатиш йўлга қўйилмоқда. Бу жараён икки босқичли бўлиб, аввал хотин-қизларга корхонадаги технология ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш, меҳнат хавфсизлиги қоидалари ўргатилади. Кейинги босқичда улар мураббийларга бириктирилиб, бевосита иш ўринларида амалий билим ва кўникмаларни эгаллайди.

Шу ерда давлатимиз раҳбарига Шаҳрисабз, Китоб ва Қамаши туманларида туризмни ривожлантириш лойиҳалари тақдимот қилинди. Қишлоқларда инфратузилмани яхшилаб, сайёҳлик йўналишларига киритиб, аҳоли учун даромад манбаларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. 


Video Player is loading.

Бу ҳам қизиқ

13 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

13 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 13 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради…
22:14 / 12.04.2025
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Кеча, 11 апрель куни соат 21:53 да А-373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида Тошкент—водий йўналиш…
10:12 / 12.04.2025
Россияда қийин аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда қийин аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
21:38 / 12.04.2025
Туркияда ўзбекистонлик аёл эрини пичоқлади

Туркияда ўзбекистонлик аёл эрини пичоқлади

Етказилган тан жароҳати оқибатида эркак вафот этган.
17:14 / 13.04.2025
Трамп жорий қилган божлар смартфон ва компютерлар импортига тааллуқли эмас

Трамп жорий қилган божлар смартфон ва компютерлар импортига тааллуқли эмас

АҚШ ҳукумати божлар татбиқ этилмайдиган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди.
20:49 / 12.04.2025
Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

ФВВ қўшни мамлакатдаги зилзила эпицентрида зилзила кучи 7 баллни ташкил этганини хабар қилмоқда.
09:42 / 13.04.2025
Андижонда эркак 52 та радарга милтиқдан ўқ узиб, зарар етказди

Андижонда эркак 52 та радарга милтиқдан ўқ узиб, зарар етказди

Андижон шаҳрида 52 та радар камерасига милтиқдан ўқ отган эркакка жиноий иш очилди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бошқармаси хаб…
21:21 / 13.04.2025
Сурхондарёда адвокат судяга пора таклиф қилди

Сурхондарёда адвокат судяга пора таклиф қилди

Сурхондарё вилоятида жиноят иши бўйича шикоятни қаноатлантириб бериш эвазига судяга пора таклиф қилган адвокат ушланди.
09:35 / 12.04.2025
13 апрелдан 25 апрелгача Шайхонтоҳур туманидаги автомобиль йўлининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади

13 апрелдан 25 апрелгача Шайхонтоҳур туманидаги автомобиль йўлининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади

Ҳаракат ҳар икки йўналишда йўлнинг битта томони орқали амалга оширилади.
11:40 / 13.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!