Хитойнинг Leapmotor автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси Ўзбекистонда автомобилларни сертификатлашни тўхтатиб туриш ҳолати ҳақида фикр билдирди. Weibo баёнотида айтилишича, компания C16 автомобилини текшириш натижаларига рози эмас.
“Автомобилни синовдан ўтказиш учун жўнатиш ҳолатлари ва тестларни ўтказиш учун аниқ шартлар номаълум, шунинг учун биз тест натижаларига рози бўлмаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қоламиз”,- дейилади баёнотда.
Шу билан бирга, сертификатлаш учун юборилган машина автомобиль ишлаб чиқарувчиси томонидан тақдим этилмаган.
Компания ушбу масалани Ўзбекистон томони билан биргаликда такрорий синовларни ўтказиш учун ўрганаётганликларини айтди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!