Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Ш.К.” МЧЖ ва “О” МЧЖ масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 588,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Ғузор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.Т.” хусусий корхонаси масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 106,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда” – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!