Маълумотларга кўра, ер ости силкинишлари 14:13 (Москва вақти билан 11:13)да қайд этилган. 5,5 магнитудали зилзиланинг эпицентри Хитойда, 23 январь куни 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлган жойга яқин жойлашган.
Зилзила эпицентрига энг яқин бўлган Қирғизистоннинг Бедел ва Иштик аҳоли пунктларида ер қобиғининг тебраниш интенсивлиги 3 баллни ташкил этган.
Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, мамлакатда зилзила натижасида вайронагарчилик ва қурбонлар йўқ.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!