Қирол Чарлз III укаси шаҳзода Эндрюни Букингем саройидан қувиб юборди.
Келтирилишича, шарманда қилинган қироллик шаҳзодаси Эндрю энди Букингем саройида офисига эгалик қилолмайди.
Монархнинг укасига хизмат қилувчи ходимлар ҳам ишдан бўшатилган.
62 ёшли герцогга энди бинода офис ёки ундан тегишли манзил сифатида фойдаланишга ҳам рухсат берилмайди.
Аввалроқ, 2021 йилда Эндрю Виржиния Гиуффре томонидан қўзғатилган жинсий зўравонлик ишини ҳал қилиш учун миллионлаб фунт тўлаган эди.
Шунингдек, Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги шаҳзода Эндрюни кеча-ю кундуз қўриқлаш хизматидан маҳрум қилган, бу эса ғазнага йилига уч миллион фунт стерлингга тушар эди.
Маълумот учун, 2021 йил август ойида америкалик Виржиния Робертс Жуффре Ню-Ёрк судига қиролича Елизавета ИИ нинг ўғли шаҳзода Эндрюни 17 ёш пайти унга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айблаб, шаҳзодага қарши кўп миллион долларлик даъво қўзғатганди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!