Бугун, 19 ноябрь куни Риши Сунак Буюк Британия Бош вазири лавозимига ўтирганидан буён илк бор Киевга ташриф буюрди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский ўз Теlegram каналида хабар берди.
Сунак ташрифи доирасида Украина ва Европанинг энергия хавфсизлигини ҳимоя қилиш имкониятларини муҳокама қилган. Украина осмонини ҳимоя қилиш ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида ҳам гаплашилган. Шунингдек, дипломатик вазият ва тинчликка эришиш йўлида Украина билан биргаликдаги халқаро саъй-ҳаракатлар ҳам атрофлича муҳокама қилинган.
Украина раҳбарининг такидлашича, Британия ва Украина уруш бошланган кундан бери кучли иттифоқчи бўлиб келмоқда.
“Урушнинг биринчи кунлариданоқ Украина ва Буюк Британия кучли иттифоқчилар эди.
Бугунги учрашувда мамлакатларимиз учун ҳам, глобал хавфсизлик учун ҳам энг муҳим масалаларни муҳокама қилдик.
Биз биргаликда кучлироқмиз ва керакли натижаларга эришамиз”,– дейди Володимир Зеленский.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!