Россиялик олимлар атмосфера ҳавосидан сув ажратиб оладиган технологияни яратдилар. Ушбу ихтиро ҳар қандай қурғоқчил ҳудудларда қўлланилиши мумкин. Мутахассиснинг фикрича, унинг ишлаб чиқилиши ичимлик суви тақчиллиги билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади.
Жанубий федерал университети мутахассислари ҳатто чўлда ҳам фойдаланиш мумкин бўлган тежамкор технологияни ишлаб чиқмоқда. Махсус сорбент бир кечада намликни тўплайди ва кун давомида уни чиқаради. Бу жараён қуёш нурлари таъсирида амалга оширилади. Ушбу қурилма электр тармоқларига ёки бошқа инфратузилмага уланиши шарт эмас. Бу уни чекка ҳудудларда фойдаланишга яроқли қилади.
Абсорбент материалнинг ресурси 500 циклни бажаришга имкон беради. Шу тарзда олинган бир литр сув 9-10 рублга этади. Бундай қурилма камида 25 фоиз ҳаво намлигида ишлашга қодир. Мутахассисларнинг фикрича, ихтиро туфайли қашшоқ мамлакатларда сув танқислигидан халос бўлиш мумкин. Бироқ, уни ишлатиш пайтида гигиена қоидаларига риоя қилиш керак.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!