$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

Самарқанд аеропортида ўқотар қурол олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди

16:02 / 09.01.2023

“Самарқанд аеропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан пневматик тўпонча олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Шереметево-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро Р.Ҳ. “яшил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракати божхоначиларда шубҳа уйғотади.

Шундан сўнг, холислар иштирокида Р.Ҳ.гa тегишли багаж сумка белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

Натижада, қиймати 5 млн. сўмлик 1 дона калибри 4,5 мм бўлган пневматик тўпонча ҳамда ушбу тўпончага тегишли 4 дона сиқилган ҳаво балончалари ва 89 дона ўқларни тегишли рухсатномаларсиз олиб киришга уринганлиги фош бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ, судланувчи Р.Ҳ.гa базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида 1 500 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган 1 дона калибри 4,5 мм бўлган пневматик тўпонча ҳамда ушбу тўпончага тегишли 4 дона сиқилган ҳаво балончалари ва 89 дона ўқлари тегишли тартибда йўқ қилинди.


Бу ҳам қизиқ

Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин таклифига биноан Москва …
08:33 / 10.05.2025
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Таркибда Олимпиада ва жаҳон чемпиони ҳам бор.
12:29 / 10.05.2025
Ҳиндистонда 32 та аэропорт фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ҳиндистонда 32 та аэропорт фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик кучайгани фонида Ҳиндистон 32 та аэропортни фуқаролик рейслари учун ёпди. Бу ҳақд…
12:12 / 10.05.2025
АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ Хитой товарларига божларни 54 фоизгача пасайтирмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Пекин билан музокаралар чоғида Хитой импортига 145 фоизлик божларни 50-54 фоизгача ка…
22:00 / 09.05.2025
Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлган.
09:34 / 09.05.2025
Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

2025 йил 7 май куни соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани, “Қуштепа” МФЙда жойлашган АЁҚШда портлаш юз берди. Бу ҳақд…
18:25 / 08.05.2025
11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
00:58 / 11.05.2025
Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратонга қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистонда саратон касаллигига қарши кураш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг Ўзбекистондаги матбуот хизмат…
21:02 / 09.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025
Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Солиқ мобил иловасининг фойдаланувчилари сони маълум қилинди

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, Солиқ мобил иловасида 10 миллион 965 минг нафардан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.
12:10 / 11.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!