Ҳудудларда хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Б. фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, уни 28 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали АҚШга юборишини ваъда қилиб, шундан 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳ.Д.” МЧЖ раҳбари Ж.Д. фуқаро Ғ.А.нинг ишончига кириб, уни Болгария давлатига ишга юбориши учун виза олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси(фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!