$
11801.23 UZS
-22.46
136.73 UZS
-3.01
13737.81 UZS
-59.25
31° Кечаси 18°

Самарқандда 48 ёшли аёлга ўз укасининг жигари кўчириб ўтказилди

22:51 / 13.03.2023

Самарқанд давлат тиббиёт университетида Туркиянинг Истанбул шаҳридаги “Medical Park” тиббиёт маркази мутахассислари билан ҳамкорликда жигар трансплантацияси амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Қўшработ туманида яшовчи 48 ёшли бемор Саида Нурмуродовага бундан 3 йил аввал жигар церрози ташхиси қўйилган. У шундан сўнг вақти-вақти билан консерватив муолажалар олиб келган. Бироқ даво чоралари кутилган натижа бермагач, ушбу университет клиникаси мутахассисларига мурожаат қилган. Касаллик терминал босқичга ўтгани сабабли уни ҳаётга қайтаришнинг ягона усули сифатида жигар кўчириб ўтказиш амалиёти тавсия этилган.

Тиббий текширувлардан сўнг беморнинг 1977 йилда туғилган укаси Аслиддин Алимов жигарининг бир бўлагини кўчириб ўтказиш учун барча кўрсаткичлар мос келган.

Таъкидланишича, Самарқанд давлат тиббиёт университетида бажарилган операция 8 соат давом этган. Ҳозир бемор ҳамда донорнинг аҳволи яхши. Уларнинг ҳар иккаласи шифокорлар томонидан тиббий назоратга олинган ва керакли тиббий муолажалар давом эттирилмоқда.

“Бундай мураккаб операцияни бажариш учун университетимиз кўп тармоқли клиникасининг Хирургия бўлими юқори технологияли замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Қолаверса, “1-сон хирургик касалликлар”, “Анестезиология, реанимасия ва шошилинч тиббиёт” ва “1-ички касалликлар” кафедралари профессор-ўқитувчилари клиниканинг етакчи мутахассислари билан биргаликда Туркиянинг “Medical Park” тиббиёт марказида бир йил давомида малакаларини ошириб қайтди”, – дейди олий ўқув юрти ректори Жасур Ризаев.

Режага кўра, турк мутахассислари билан имзоланган меморандум доирасида мазкур клиникада яқин келажакда йилига 50 га яқин жигар трансплантацияси амалиётини бажариш имконияти яратилади.


Бу ҳам қизиқ

Эртага Ўзбекистонда ҳаво +40 даражагача исийди

Эртага Ўзбекистонда ҳаво +40 даражагача исийди

Эртага, 28-август куни Ўзбекистон бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди.
17:18 / 27.08.2026
Испанияда минглаб одамлар "помидорлар жанги" фестивалида қатнашди

Испанияда минглаб одамлар "помидорлар жанги" фестивалида қатнашди

Испаниянинг шарқидаги Бунол шаҳрида анъанавий Ла Томатина фестивали бўлиб ўтди. Унда 20 мингдан ортиқ киши кўчаларда бир-бир…
10:37 / 27.08.2026
27 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

27 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19…
17:15 / 26.08.2026
Президент давлат мукофотлари соҳибларини табриклади

Президент давлат мукофотлари соҳибларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат мукофотлари билан тақдирланган ҳар бир инсоннинг меҳнати, фидойилиги ва кўрсатган жасорати …
14:32 / 26.08.2026
Шавкат Мирзиёев: 35 йил — тарих учун жуда қисқа давр

Шавкат Мирзиёев: 35 йил — тарих учун жуда қисқа давр

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш м…
12:54 / 26.08.2026
ОТМга кириш имтиҳонларида максимал балл олган битирувчилар сони 8 бараварга ошди

ОТМга кириш имтиҳонларида максимал балл олган битирувчилар сони 8 бараварга ошди

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш тестларида энг юқори натижани қайд этган мактаб битирувчилари сони йилдан-йилг…
12:13 / 26.08.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон дори воситаларини биргаликда ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон ва Тожикистон дори воситаларини биргаликда ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон ва Тожикистон фарматсевтика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.
10:25 / 27.08.2026
Наманганда газ тармоғини тортиб беришни ваъда қилган шахслар 2 100 доллар талаб қилгани аниқланди

Наманганда газ тармоғини тортиб беришни ваъда қилган шахслар 2 100 доллар талаб қилгани аниқланди

Наманган вилоятининг Поп туманида фуқароларга газ тармоғини тортиб бериш ва тегишли рухсатномаларни расмийлаштиришда ёрдам б…
10:54 / 26.08.2026
Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект ишга туширилди

Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳудудларда янги объектларни и…
09:10 / 26.08.2026
Толибон Афғонистондаги хусусий университетларда учта йўналишни ёпмоқчи

Толибон Афғонистондаги хусусий университетларда учта йўналишни ёпмоқчи

Афғонистонда “Толибон” хусусий олий таълим муассасаларида айрим таълим йўналишларини босқичма-босқич ёпишни режалаштирмоқда.
15:29 / 26.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!