Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Навоий ва Самарқанд вилоятларида яшовчи, 1982, 1984 ва 1996 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро қонунга хилоф равишда жами оғирлиги 475 гр.ни ташкил қилган 2 бўлак олтин қуймаларни харидорга 737 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 500 млн сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг тегишли хулосасига кўра, 994 асиллик даражасидаги ушбу олтин қуймаларнинг соф оғирлиги 472 гр бўлиб, умумий қиймати 740,4 млн сўмни ташкил этади.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш лозим, мазкур шахсларнинг 2 нафари муқаддам судланган бўлиб, улардан бири ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!