Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг умумий экспорт ҳажми 33,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Ҳудудлар кесимида етакчи экспортчилар қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 6,6 млрд доллар (19,5 фоиз);
Тошкент вилояти – 2,2 млрд доллар (6,5 фоиз);
Навоий вилояти – 1,4 млрд доллар (4,1 фоиз);
Андижон вилояти – 1,3 млрд доллар (3,8 фоиз);
Самарқанд вилояти – 1,2 млрд доллар (3,6 фоиз);
Фарғона вилояти – 1,1 млрд доллар (3,3 фоиз);
Наманган вилояти – 722,6 млн доллар (2,1 фоиз);
Қашқадарё вилояти – 513,5 млн доллар (1,5 фоиз);
Сурхондарё вилояти – 507,5 млн доллар (1,5 фоиз);
Хоразм вилояти – 435,7 млн доллар (1,3 фоиз);
Қорақалпоғистон Республикаси – 435,2 млн доллар (1,3 фоиз);
Бухоро вилояти – 414 млн доллар (1,2 фоиз);
Сирдарё вилояти – 283,1 млн доллар (0,8 фоиз);
Жиззах вилояти – 272,3 млн доллар (0,8 фоиз);
Экспорт ҳажмининг аниқ кўринишидан Тошкент шаҳри мамлакат экспортининг деярли 1/5 қисмини ташкил қилаётгани кўзга ташланади. Тошкент вилояти, Навоий, Андижон ва Самарқанд эса экспортнинг асосий “моторлари” бўлиб қолмоқда. Қолган ҳудудларнинг улуши эса нисбатан кичик, бу эса уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга моил.
Экспертларга кўра, кичик ва ўрта ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун саноат тармоқларини ривожлантириш, қайта ишлаш корхоналарини кенгайтириш ва логистика имкониятларини яхшилаш зарур.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!