Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида автобус ва тиркамали трактор тўқнашиши натижасида бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса 30 октябрь куни кечқурун Самарқанд-Бухоро – Туркманбоши М – 37 трассасининг 115 км.да содир бўлди.
Матбуот хизматининг хабар беришича, автоҳалокат натижасида автобуснинг бир йўловчиси жароҳат олди ва касалхонага ётқизилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу факт бўйича терговга қадар текширув ўтказадилар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!