Тошкент метросининг “Чилонзор” бекатида қурилган она-бола хонаси ва ҳожатхона тажриба-синовдан муваффақиятли ўтгани муносабати билан бошқа 9 та бекатда ҳам шундай махсус хоналар қурилиши тўғрисида хабар берилган эди.
Метрополитен матбуот хизматининг хабар беришича, ҳожатхона қуриш учун ер остида жойлашган қуйидаги 9 та бекат танлаб олинган:
1. “Буюк ипак йўли” бекати;
2. “Амир Темур хиёбони” бекати;
3. “Мустақиллик майдони” бекати;
4. “Пахтакор” бекати;
5. “Олмазор” бекати;
6. “Беруний” бекати;
7. “Чорсу” бекати;
8. “Дўстлик” бекати;
9. “Бодомзор” бекати.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда 4 та метро бекатда қурилиши режалаштирилган ҳожатхоналарнинг лойиҳа ҳужжатлари якуний босқичда бўлиб, қурилишнинг 1-босқичи бошланган. Қурилиш бошланган бекатлар қуйидагилардир: “Буюк ипак йўли”, “Амир Темур хиёбони”, “Пахтакор” ва “Беруний”.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!