$
12707.95 UZS
57.69
140.95 UZS
-1.01
14099.47 UZS
115.87
35° Кечаси 21°

Самарқанддаги болани отаси урмаганлиги аниқланди

11:29 / 16.12.2023

Самарқанддаги болани отаси урмаганлиги айтилмоқда. Видеодаги гаплар болага ўргатилган бўлиб чиқди. Ҳозирда видеони тарқатганларга чора кўриш бўйича иш олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Самарқандда ёш бола аянчли калтаклангани, оқибатида кўзи жароҳатлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода болакай уни отаси урганини айтганди.

Вилоят ИИБнинг хабар беришича, аслида ҳодиса 29 октябрда содир бўлган. Видео эса куни кеча ижтимоий тармоққа тарқатилган. Аниқланишича, болакай 29 октябрда отаси томонидан отасининг яшаш уйига олиб кетилган. Ўша куни у кўчада ўйнаётган вақтида йиқилиб, тан жароҳати олган. 

Болани айнан отаси шифохонага олиб келган. Шунингдек, воқеага гувоҳ бўлган қўшни эркак ҳам бола ҳақиқатда йиқилиб тушганини маълум қилган. Боланинг отасининг айтишича, видеони қайнонаси яъни, боланинг бувиси атайлаб чиқарган.

“Бола йиқилган. Кўрганлар, гувоҳлар бор. Қайнонам ўртага тушиб, шу ишларни қилган. Улар туҳмат қилишяпти”, — дейди боланинг отаси. 

Маълум бўлишича, у аёли билан бир йил аввал ажрашган. Бола онаси билан бирга яшайди. Аммо, боланинг бувиси отаси урганлигини айтмоқда. Сабаби, турмуши давомида унинг қизини ҳам мунтазам калтаклаб келган.

“Неварамдан сўрасам, ”Дадам урди. Мен урганимни ҳеч кимга айтма. Агар айтсанг, милиция сени қамайди, деб қўрқитди", деди. Кейин, мен қўрқма, тўғрисини айт болам, десам ҳам дадам урган, деяпти. Қизим куёвим билан 8 йил яшади. Ҳар ҳафтада икки, уч марта ваҳшийларча калтакларди. Видеони биз олганмиз, рост. Лекин, уни тарқатиб юбормаганмиз. Ким тарқатганини билмадим”, — дейди боланинг бувиси.

Вилоят ИИБ хабар беришича, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва экспертиза хулосасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қонуний қарор қабул қилинган.

 


Бу ҳам қизиқ

Хантер Байден 17 йилга қамалиши мумкин

Хантер Байден 17 йилга қамалиши мумкин

АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден Лос-Анжелес судида тўққизта федерал айблов бўйича айбига иқрор бўлди.
10:01 / 07.09.2024
“Ўзметкомбинат” ходимига 70 млн сўмга яқин нафақа пули ундириб берилди

“Ўзметкомбинат” ходимига 70 млн сўмга яқин нафақа пули ундириб берилди

Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
14:14 / 06.09.2024
Россияда мигрантларнинг фарзандларига мактабларни пуллик қилиш таклиф этилди

Россияда мигрантларнинг фарзандларига мактабларни пуллик қилиш таклиф этилди

Россия давлат Думаси Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмита раҳбари Ярослав Нилов мигрант фарзандлари учу…
15:48 / 07.09.2024
Европа Иттифоқи Украинага 40 млн евролик “сюрприз” тақдим этади

Европа Иттифоқи Украинага 40 млн евролик “сюрприз” тақдим этади

Бу ҳақда Европа Комиссияси президенти ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
17:29 / 07.09.2024
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 37 млрд.ни ташкил этмоқда

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 37 млрд.ни ташкил этмоқда

Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилган.
18:01 / 06.09.2024
Ошхона маликалари учун фойдали маслаҳатлар

Ошхона маликалари учун фойдали маслаҳатлар

Сабзавотли салатни янада тўйимли қилиш учун, унга озроқ қайнатилган картошка қўшинг.
17:46 / 06.09.2024
Шаҳзода Муҳаммедова Ўзбекистондан кетди. Сабаби…

Шаҳзода Муҳаммедова Ўзбекистондан кетди. Сабаби…

Шаҳзода Муҳаммедова боғчада қизи билан бўлган воқеадан кейин Ўзбекистондан кўчиб кетди.
15:58 / 07.09.2024
“Бизга узоқ масофага зарба берувчи қуроллар керак” – Зеленский

“Бизга узоқ масофага зарба берувчи қуроллар керак” – Зеленский

“Бизга узоқ масофали қуроллар нафақат Украинада, балки Россия ҳудудида ҳам керак”, – дея таъкидлаган Зеленский “Рамштейн” йи…
15:40 / 06.09.2024
Рамзес II нинг бронза қиличи топилди

Рамзес II нинг бронза қиличи топилди

Миср Туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги Ал-Буҳайра провинциясида археологларнинг олиб борган қазишмалари пайтида фиръавн Рам…
14:34 / 07.09.2024
Бугун 15 нафар ўзбекистонлик паралимпиячи медаллар учун курашга киришади

Бугун 15 нафар ўзбекистонлик паралимпиячи медаллар учун курашга киришади

Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Паралимпияда ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 6 та спорт тури бўйича баҳсларга киришади.
09:38 / 07.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!