Россия давлат Думаси Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмита раҳбари Ярослав Нилов мигрант фарзандлари учун бепул таълимни бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тавсия қилди.
“Биз бу хайрия даврини тугатишни таклиф қиламиз, чет эллик болалар Россия бюджети ва солиқ тўловчиларимиз ҳисобидан таълим олмаслиги керак. Улар учун таълим нафақат бепул, балки улар бизга бегона суб маданиятни, ўз қоидаларини ҳам ўрнатмоқда.
Марҳамат, хорижлик ота-оналар фарзандларини таълим муассасаларимизга тижорат асосида жойлаштирсин. Ўзимизнинг рус болалари чет эллик ишчилар фарзандларининг ҳаддан ташқари кўплигидан азият чекмасин”, – дея фикрларини билдирган.
Лойиҳа тарафдорларининг фикрига кўра, мактабларда мигрант болаларининг кўпайиши, ўқиш сифатининг пасайишига сабаб бўлади.
Чунки мигрантларнинг болалари рус тилини яхши билмайди. Улар учун алоҳида дарслар ташкил қилиш, ортиқча харажат ва ўқитувчилар учун қўшимча маош талаб этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!