$
12179.81 UZS
-30.05
156.73 UZS
-0.8
14139.54 UZS
-31.22
31° Кечаси 18°

Сариосиёдаги каналдан жасади топилган 27 ёшли йигитнинг ўлими юзасидан расмий баёнот берилди

10:24 / 26.10.2022

Сурхондарёда яшовчи фуқаро И.Б.нинг фарзанди ўлими билан боғлиқ видео мурожаати юзасидан вилоят прокуратураси расмий изоҳ берди.

Олтинсой туман ИИБ навбатчилик қисмининг жорий йил 10 августдаги хабарига кўра, соат 08:00 да туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Ҳазарбоғ” канали ирмоғидан Сариосиё тумани Жаннатмакон маҳалласида яшаган (1995 й.т) А.И.нинг жасади топилган.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Олтинсой туман пунктининг 7 сентябрдаги 22-сонли хулосасида кўрсатилган ички текширув натижаларида мархумнинг ички аъзоларидаги ўзгаришлар нафас етишмовчилиги натижасида вафот этгани ҳақидаги маълумотлар келтирилган бўлса-да, эксперт хулосасининг баёнот қисми билан хулоса қисмида номутаносиб ҳолати кузатилгани сабабли марҳумнинг жасади суд ажрими асосида эксгумация қилиниб (мурдани кўздан кечириш ва экспертиза ўтказиш зарурияти туғилганда уни дафн этилган жойидан қазиб олиш), комиссион суд-тиббиёт экспертизадан ўтказилган.

“2022 йил 12 сентябрдаги 426-сонли ва 14 сентябрдаги 84-қўшимча комиссион суд-тиббий экспертиза хулосаларида, А.И.нинг ўлими юқори нафас йўллари, бурун ва оғиз бўшлиғининг суюқлик билан (сув) беркилиб қолишидан вужудга келган механик асфикция натижасида келиб чиққани, баданида аниқланган шилинмалар ва жароҳатлар хусусияти бўйича унинг ўлимидан сўнг канал бўйлаб оқиши жараёнида нотекис чегараланган юзаки жисмларга урилиши натижасида пайдо бўлгани, унинг баданида қаршилик кўрсатиш, уриш, тепиш, жанжаллашиш натижасида юзага келган тан жароҳатлари аниқланмагани кўрсатилган. Бирламчи хулосада эса ўлим сабаби чўкишнинг нафас йўлларини бурун, оғиз бўшлиғининг суюқлик (сув) билан беркилиши натижасидаги спастикдан (нафас бойламаларининг беркилиб қолиши) вужудга келган механик асфикция оқибатида келиб чиққани ҳолати инобатга олинмагани туфайли тафовут юзага келгани қайд этилган”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, А.И.нинг ўлими ҳолати бўйича дастлабки экспертиза текшируви юзасидан хулоса беришда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун суд-тиббий эксперт Ў.Бўтаяровга “ҳайфсан” берилган.

Ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, марҳумнинг ўлимида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.


Бу ҳам қизиқ

Бухорода терроризмни молиялаштирган ота 10 йилга қамалди, ўғлига қидирув эълон қилинди

Бухорода терроризмни молиялаштирган ота 10 йилга қамалди, ўғлига қидирув эълон қилинди

У жангарилар сафида фаолият олиб бориш билан бирга, ижтимоий тармоқлар орқали турли баҳоналар билан бошқалардан пул йиғиб, т…
16:30 / 03.03.2026
Киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги замонавий спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилади

Киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги замонавий спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларини ривожлантир…
11:52 / 04.03.2026
Самарқандда майнинг ферма 2,2 млрд сўмлик электрни ўмарди

Самарқандда майнинг ферма 2,2 млрд сўмлик электрни ўмарди

“Ўзенергоинспексия” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилг…
14:47 / 04.03.2026
Тошкент яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади

Тошкент яна бир нуфузли мусобақага мезбонлик қилади

27–29 март кунлари Тошкент сабля йўналишида қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичини қабул қилади.
14:58 / 04.03.2026
Президент Шавкат Мирзиёев Ўмон Султони билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўмон Султони билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун, 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўртасида теле…
16:42 / 04.03.2026
Тошкентда ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди

Тошкентда ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди

Ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Жиноят Кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатили…
14:10 / 03.03.2026
БААдан қайтолмаган ўзбекистонликлар меҳмонхоналарга жойлаштирилди

БААдан қайтолмаган ўзбекистонликлар меҳмонхоналарга жойлаштирилди

Шунингдек, Aбу-Даби шаҳрида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 4 нафар фуқаро AG Hotel Abu Dhabi меҳмонхонасига жойлаштирили…
13:30 / 03.03.2026
Ироқлик адиб Ўзбекистон ҳақида китоб ёзди

Ироқлик адиб Ўзбекистон ҳақида китоб ёзди

Қоҳира шаҳридаги “Ал-Вефақ” (“Дар al-Wefaq Publishing & Distribu”) нашриётида ироқлик адиб Аҳмад Жасим Зубайдининг “Маънавия…
13:58 / 04.03.2026
Centrum Air 5 март куни Дубай  Тошкент йўналишида ватанга қайтариш рейсини амалга оширади

Centrum Air 5 март куни Дубай  Тошкент йўналишида ватанга қайтариш рейсини амалга оширади

Эртага, 5 март куни Дубайдан Тошкентга C6352 рақамли ватанга қайтариш (репатриация) рейси амалга оширилади.
09:18 / 04.03.2026
Навоийда автоҳалокат сабаб 4 киши вафот этди

Навоийда автоҳалокат сабаб 4 киши вафот этди

Навоий вилоятининг Конимех туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 киши вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” дасту…
14:53 / 04.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!