Эртага, 5 март куни Дубайдан Тошкентга C6352 рақамли ватанга қайтариш (репатриация) рейси амалга оширилади.
5 март (маҳаллий вақт билан)
C6352 Дубай 10:40 – Тошкент 16:10
Ушбу рейсга 2-3-4 март кунлари Дубай — Тошкент йўналиши бўйича бекор қилинган рейс йўловчилари қабул қилинади.
Call-марказ мутахассислари йўловчилар билан боғланиб, зарур маълумотларни тақдим этадилар.
“Centrum Air юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўрайди ва йўловчиларга тушунганлари учун миннатдорлик билдиради”, – дейилади авиакомпания хабарида.
Барча саволлар бўйича қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг:
CUSTOMERCARE@centrum-air.com;
+998 55 518 88 88.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!