Яқин Шарқда давом этаётган ҳарбий низо сабаб Баҳрайн, Қувайт, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар, Исроил, Иордания, БАА ва Ливан ҳаво ҳудудлари вақтинча ёпилди. Шу боис 28 февралдан бошлаб Ўзбекистондан Дубай, Шаржа, Мадина, Доҳа, Жидда, Тел-Авив, Теҳрон ва Қувайт йўналишларидаги рейслар бекор қилинди. Натижада 28 февраль – 2 март кунлари 1 681 нафар фуқаро уча олмади.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, Транспорт вазирлиги ва авиакомпаниялар ҳамкорлигида фуқароларни қайтариш чоралари кўрилди, “Ўзавиатсия”да 24/7 штаб ташкил этилди.
Ҳозирга қадар Мадина ва Жиддадан 21 та рейс билан 4 948 нафар, Дубайдан эса 235 нафар йўловчи Ўзбекистонга олиб келинди.
Маълумотларни фақат авиакомпанияларнинг расмий манбалари орқали аниқлаштириш тавсия этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!