“Ўзбекистон Бош консулхонасига Ростов вилояти Батайск шаҳрида яшовчи ҳамюртимиз Б.Й. уйида ёнғин чиқиши оқибатида вояга етмаган набираси Х.А. ҳалок бўлгани ва уни ватанга қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган”, – деб хабар қилмоқда “Дунё” агентлиги.
Аниқланишича, мурожаат қилган фуқаро Ростов вилоятидаги қурилиш объектларида меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган. Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида набирасининг барча ҳужжатлари ёниб кетган. Натижада, набирасининг ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда жасадни Ўзбекистонга қайтаришда Россия томони билан муаммо пайдо бўлган.
Бош консулхона мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан Россиянинг ваколатли тиббиёт бирлашмалари билан музокара олиб бориб, вояга етмаган фуқаронинг жасадини ватанга тезкорлик билан қайтариш чора-тадбирларини амалга оширган.
Мурожаатчи фуқаро номига Бош консулхона томонидан ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилиб, Миграция агентлиги жамғармаси ҳисобидан Х.А.нинг жасади “Uzbekistan Airways” компаниясининг Краснодар-Тошкент йўналиши орқали ватанга қайтарилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!