$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

Сенатдан норози Депутатлар Президентга чиқмоқчи

14:41 / 24.08.2022

Бир неча кун аввал Сенат никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг 1 ойлик муддатни кутмасдан исталган вақтда никоҳдан ўтишлари мумкинлигини кўзда тутувчи қонунни рад этган, ҳатто келишув комиссияси тузиш таклиф этилмаган эди.

Бунга Қонунчилик палатаси депутатлари норозилик билдирмоқда.

“Агар шундай бўлса, аввал Сенатдан сўраб, сўнг қонунни қабул қилайлик”, – деди депутат Дониёр Ғаниев Олий Мажлис юқори палатаси рад этган қонун ҳақида.

“Миллий тикланиш” лидери Алишер Қодиров эса қонунга партия фракцияси қаршилик қилганини айтган.

Шунингдек, депутат Расул Кушербаев ўз Telegram каналида Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 21 июнда қабул қилинган ва 2022 йил 4 августда Сенат томонидан рад этилган “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида қайта кўриб чиқишдан олиб ташланиб, Вазирлар Маҳкамасига юбориш ҳақидаги масалани депутатларнинг кўпчилиги қўллаб-қувватламагани ҳақида ёзди.

Кушербаевнинг таъкидлашича, депутатлар Сенат рад этган ушбу қонун лойиҳаси жамият учун муҳим ва амалиётда одамларни ортиқча сарсон бўлишининг олдини олади, деб ҳисоблашади ва бир қатор депутатлар ваколатдан фойдаланиб қонун лойиҳасини қайта қабул қилиб, тўғридан-тўғри Президентга имзога юбориш зарурлигини билдирмоқда.

Бироқ шу кунгача депутатлар ушбу ваколатдан фойдаланишмаган.

“Қонун лойиҳасида:

– ФҲДЁ органи томонидан никоҳ тузишга бир ойда рухсат берувчи қоидани чиқариб ташлаш;

– эллик ёшдан ошган никоҳланувчи ёки ўртада боласи бўлган никоҳланувчи шахслар, шунингдек, ҳомиладор аёл ва туғилажак фарзандни ўз боласи, деб тан олувчи шахс учун тиббий кўрикдан ўтиш ихтиёрий эканлигини белгилаш кўзда тутилган.

Бизнингча лойиҳадаги таклифлар ҳаётий ва зарур аҳамиятга эга”, – дейди Расул Кушербаев.


Бу ҳам қизиқ

“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

Саттаров шу йилнинг февраль ойида ўғирлик ва расмий сохталаштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинган Анвар Жураевнинг ўрнини эга…
21:50 / 22.11.2024
Эртага Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Эртага Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.
22:39 / 21.11.2024
Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Қобул Дусовга 1 йиллик уй қамоқ жазоси тайинланди

Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
17:39 / 22.11.2024
Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “…
14:24 / 21.11.2024
Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
17:31 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорли…
23:00 / 22.11.2024
Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Зеленский: “Путин урушни кенгайтириш йўлидаги иккинчи қадамни қўйди”

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг баллистик ракета билан ҳужумига муносабат билдирди.
10:55 / 22.11.2024
Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
12:43 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаё…
19:21 / 22.11.2024
22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

22 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
22:47 / 21.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!