Доналд Трамп кеча, 4 июль куни кечқурун солиқларни камайтириш ва АҚШ давлат қарзининг чегарасини 4 триллион доллардан ортиқроққа ошириш мумкинлиги ҳақидаги “катта ажойиб” қонун лойиҳасини имзолади.
АҚШ Конгрессининг вакиллар палатаси Сенат томонидан маъқулланганидан кўп ўтмай, 3 июль куни президент томонидан илгари сурилган «катта ажойиб» қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат кам фарқ билан қўллаб-қувватланди: 218 конгрессмен ёқлаб, 214 нафари қарши чиқди.
Қонун лойиҳаси солиқларни пасайтириш, иммиграция хизматларини молиялаштиришни ошириш ва камбағаллар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар фарзандлари ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг тиббий харажатларини тўлашга ёрдам берадиган Medicaid дастурига харажатларни камайтиришни назарда тутади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!