$
12790.43 UZS
22.17
162.60 UZS
-0.03
14486.44 UZS
86.4
32° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Бош директорини қабул қилди

23:18 / 07.09.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонда бўлиб турган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунюйни қабул қилди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув аввалида мамлакатимиз етакчиси юқори даражали меҳмонни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг етакчи тармоқ тузилмаси раҳбари этиб қайта сайлангани билан қутлади ҳамда шу кунларда Самарқанд шаҳрида ўтаётган конференцияни қўллаб-қувватлагани ва унинг ишида шахсан иштирок этаётгани учун миннатдорлик билдирди.

ФАО бош директори Ўзбекистон Президентини глобал миқёсда долзарб бўлган мавзудаги ушбу халқаро конференцияни ўтказиш ташаббуси муваффақиятли рўёбга чиққани ва тадбир юксак даражада ташкил этилгани билан табриклади.

Озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солаётган бугунги хавф-хатарларга қарши, шу жумладан минтақа даражасида курашиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Аграр тармоқни ривожлантиришдаги номутаносибликлар, сув ресурсларининг танқислиги, қўшимча қиймат яратишнинг узун ва самарасиз занжирлари, логистикадаги узилишлар ва бошқалар барқарор ривожланиш учун асосий хатарлар сифатида қайд этилди.

Ўзбекистон ва ФАО ўртасида 2030 йилга қадар мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурига қишлоқ хўжалигини илмий тадқиқотлар ва инновациялар асосида модернизация қилиш, аграр соҳани рақамлаштириш, молиявий қўллаб-қувватлашнинг таъсирчан воситаларини амалга ошириш ва агроозиқ-овқат тизимини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича қўшма тадбирларни киритишга келишиб олинди.


Бу ҳам қизиқ

Жалолобод ва Наманган вилояти ўртасидаги савдо 150 миллион долларга етди

Жалолобод ва Наманган вилояти ўртасидаги савдо 150 миллион долларга етди

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ва Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ўртасидаги савдо 2024 йилда 150 миллион долларга етди. …
21:28 / 01.06.2025
2 июнь учун об-ҳаво маълумоти

2 июнь учун об-ҳаво маълумоти

Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.
21:54 / 01.06.2025
Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,7 фоизгача пасайди

Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,7 фоизгача пасайди

2025 йилнинг май ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,7 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич апрель ойидаги 10,1 фоизга нисбатан…
20:10 / 01.06.2025
ФВВ Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳлантирди

ФВВ Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳлантирди

Бугун соат 11:00 дан 13:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган “Абу-Сахий” буюм бозорини кўп қаватли авто…
09:51 / 02.06.2025
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш учун Буюк Британия билан музокараларни якунлади

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш учун Буюк Британия билан музокараларни якунлади

Аввалроқ Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларнинг бир қисмини якунлагани м…
20:55 / 31.05.2025
Илон Маск сўнгги вақтларда гиёҳвандликка берилган

Илон Маск сўнгги вақтларда гиёҳвандликка берилган

The New York Times ёзишича, Илон Маск Трамп маъмуриятида ишлаган даврида катта миқдорда кетамин, шунингдек, экстази, психоде…
14:01 / 31.05.2025
Ёзнинг илк ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Ёзнинг илк ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

“Ўзгидромет” июнь ойи учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
14:39 / 01.06.2025
Исроил Ғазодаги гуманитар ёрдам марказига ҳужум уюштирди

Исроил Ғазодаги гуманитар ёрдам марказига ҳужум уюштирди

Халқаро Қизил Хоч ташкилоти шифокорларининг сўзларига кўра, ушбу ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган, 150 киши ярала…
16:10 / 01.06.2025
1 июнь учун об-ҳаво маълумоти

1 июнь учун об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 1 июнь куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булут…
22:15 / 31.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!