$
12557.56 UZS
-34.15
159.44 UZS
-0.74
14809.13 UZS
-12.57
39° Кечаси 23°

Шавкат Мирзиёев нодавлат таълим хизматлари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди

20:02 / 30.04.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни нодавлат таълим хизматлари тизимини такомиллаштириш, олий ва касбий таълимда сифатни ошириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Иқтисодиёт тармоқлари ривожи ҳамда инвестициявий муҳит, энг аввало, кадрлар салоҳияти билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис олий ва касбий таълим тизими доимий такомиллаштириб борилмоқда.

Сўнгги йилларда таълим соҳасида хусусий секторга берилган имкониятлар туфайли 71 та хусусий олийгоҳ ва 51 та хусусий техникум ташкил этилиб, уларда 500 минг нафарга яқин талаба ва ўқувчилар таҳсил олмоқда. Бунинг натижасида мамлакатда олий таълим билан қамров 9 фоиздан 42 фоизга ошди.  

Албатта, бугунгача амалга оширилган ишлар кўплаб ёшларнинг касбий ва олий маълумот олишига имкон яратди. Аммо, нодавлат таълим ташкилотларининг барчасида ҳам таълим сифати бирдек таъминланмаган.

Нодавлат таълим ташкилотларида қабул параметрлари, таълим дастурлари, ўқув жараёнлари ҳамда илмий салоҳиятни сифат жиҳатидан яхшилаш, уларни замонавий меҳнат бозори эҳтиёжларига мослаштириш энг асосий масалалардан биридир.

Шу боис тақдимотда нодавлат таълим хизматларини кўрсатишни тартибга солиш, лицензиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича янги тизимни жорий этишга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди.

Бу борада илғор хорижий тажрибалар асосида икки босқичли лицензиялаш тизимига ўтиш, таълим дастурларини махсус аккредитациядан ўтказиш ҳамда ҳар беш йилда комплекс давлат аккредитациясини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, тақдимотда ривожланган давлатларнинг энг илғор тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, таълим сифатини ташқи баҳолаш билан шуғулланувчи алоҳида мустақил тузилма ташкил этиш ҳамда сифат назоратининг шаффоф, холис ва адолатли тизимини жорий қилиш ташаббуси ҳам илгари сурилди.

Таълим сифатини таъминлаш ва ташқи баҳолашнинг жорий этилиши касбий ва олий таълим муассасаларида ўқитиш самарадорлиги ва илмий салоҳиятни ошириб, уларнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади.



														
														“Самарқанд қоғози” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

“Самарқанд қоғози” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

1000 йиллик тарихга эга Самарқанд қоғози Адлия вазирлиги томонидан расман рўйхатдан ўтказилди
18:43 / 05.07.2025

														
														6 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

6 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 25-27 даража илиқ, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.
18:28 / 05.07.2025

														
														Бухоро вилоятининг илк ҳокими вафот этди

Бухоро вилоятининг илк ҳокими вафот этди

Дамир Ядгаров мустақилликнинг илк йилларида вилоятга раҳбарлик қилганди
20:41 / 04.07.2025

														
														Мирзиёев Покистон бош вазири билан учрашди

Мирзиёев Покистон бош вазири билан учрашди

Учрашувда кўплаб долзарб масалалар муҳокама қилинди
18:45 / 04.07.2025

														
														5 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

5 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 41-43 даража иссиқ бўлади.
18:06 / 04.07.2025

														
														Yandex Go ҳайдовчилари ва курьерлари 2024 йилда 530 миллион доллар даромад қилишган

Yandex Go ҳайдовчилари ва курьерлари 2024 йилда 530 миллион доллар даромад қилишган

Yandex Go'нинг Ўзбекистондаги ҳайдовчилари, курьерлари ва ҳамкорлари 2024 йилда умумий ҳисобда 530 миллион доллар даромад то…
13:47 / 04.07.2025

														
														Эртага, 5 июль куни баъзи жойларда чанг-тўзон ҳодисаси кузатилиши кутилмоқда

Эртага, 5 июль куни баъзи жойларда чанг-тўзон ҳодисаси кузатилиши кутилмоқда

4-5 июлда республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати 40-43 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-46 дараж…
11:41 / 04.07.2025

														
														Йигит кишига қирқ ҳунар оз

Йигит кишига қирқ ҳунар оз

Намангандаги колониядаги маҳкумларга ошпазликдан сабоқ берилди
22:23 / 03.07.2025

														
														Оҳангарон шоҳкўчасида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Оҳангарон шоҳкўчасида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Ҳайдовчиларга муқобил йўллардан юриш тавсия қилинган
21:14 / 03.07.2025

														
														Хоразмда судья пора билан қўлга олинди

Хоразмда судья пора билан қўлга олинди

15 минг АҚШ доллари талаб қилган судьянинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди
19:21 / 03.07.2025

Бу ҳам қизиқ

“Самарқанд қоғози” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

“Самарқанд қоғози” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

1000 йиллик тарихга эга Самарқанд қоғози Адлия вазирлиги томонидан расман рўйхатдан ўтказилди
18:43 / 05.07.2025
КЖЧ. “Челси” ва “Флуминенсе” ярим финалга йўл олди

КЖЧ. “Челси” ва “Флуминенсе” ярим финалга йўл олди

Энди финал йўлланмаси учун Англиянинг “Челси” клуби “Флуминенсе”га қарши майдонга чиқади.
09:42 / 05.07.2025
Мирзиёев Хонкенди шаҳрига борди

Мирзиёев Хонкенди шаҳрига борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Хонкенди шаҳрида қўшма …
18:07 / 03.07.2025
Эртага, 5 июль куни баъзи жойларда чанг-тўзон ҳодисаси кузатилиши кутилмоқда

Эртага, 5 июль куни баъзи жойларда чанг-тўзон ҳодисаси кузатилиши кутилмоқда

4-5 июлда республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати 40-43 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-46 дараж…
11:41 / 04.07.2025
Бразилия президенти: ‘‘БРИКС мамлакатлари ривожланишнинг янги йўлини бошлаб бериши мумкин’’

Бразилия президенти: ‘‘БРИКС мамлакатлари ривожланишнинг янги йўлини бошлаб бериши мумкин’’

Сиёсатчи ташкилотга аъзо мамлакатларни ҳам алоҳида таъкидлади
20:50 / 05.07.2025
Мирзиёев Афғонистон бош вазири ўринбосари билан учрашди

Мирзиёев Афғонистон бош вазири ўринбосари билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
18:49 / 03.07.2025
Йигит кишига қирқ ҳунар оз

Йигит кишига қирқ ҳунар оз

Намангандаги колониядаги маҳкумларга ошпазликдан сабоқ берилди
22:23 / 03.07.2025
6 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

6 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 25-27 даража илиқ, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.
18:28 / 05.07.2025
Хоразмда судья пора билан қўлга олинди

Хоразмда судья пора билан қўлга олинди

15 минг АҚШ доллари талаб қилган судьянинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди
19:21 / 03.07.2025
Доналд Трамп “катта ажойиб” қонун лойиҳасини имзолади

Доналд Трамп “катта ажойиб” қонун лойиҳасини имзолади

Доналд Трамп кеча, 4 июль куни кечқурун солиқларни камайтириш ва АҚШ давлат қарзининг чегарасини 4 триллион доллардан ортиқр…
13:08 / 05.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!