Тошкент шаҳрида қурилиш майдонларида экологик меъёрларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида доимий “Назорат гуруҳлари” ташкил этилиб, рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Бу тезкор гуруҳларнинг асосий вазифаси – атроф-муҳитни ифлослантириш ҳолатларига чек қўйишдир.
Аввалроқ, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси, “Махсус комиссия” раҳбари Азиз Абдуҳакимов брифингда Экология миллий қўмитаси, Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 300 дан ортиқ мутахассисларидан иборат 30 та ишчи гуруҳ ташкил этилганини маълум қилган эди.
Давлат раҳбарининг шахсан назорати остида экологик вазиятни яхшилаш борасида олиб борилаётган қатъий ҳаракатлар ўз натижасини бера бошлади. Атроф-муҳитга зарар етказаётган иссиқхоналар, корхоналар, қурилиш объектлари фаолиятига чек қўйилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!