$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Шерзод Тошматов кореялик таэквондо мутахассислари билан учрашди

20:12 / 24.05.2022

Бугун, 24-май куни Жанубий Корея “Геонгги-до” таэквондо ассоциацияси раиси Ким Кёнг Док бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Меҳмонларни МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси раиси Шерзод Тошматов кутиб олди. Делегатлар ташриф давомида ўзбек спортининг бой тарихи билан яқиндан танишди. Шундан сўнг томонлар ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

“Сизларни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида кўриб турганимиздан мамнунмиз. Ҳурматли Президентимизнинг эътиборлари билан мамлакатимизда ҳар бир спорт тури қатори таеквондо ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Бунда кореялик таэквондо мутахассисларининг хизматларини алоҳида тилга олмоқчимиз. Токио-2020 Олимпия ўйинларида делегациямиз учун ушбу спорт туридаги илк олтин медални тақдим қилишимизда уларнинг меҳнати катта бўлган. Кеча давлатимиз раҳбари спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш мавзусида видеоселектор йиғилишини ўтказдилар. Таэквондони юртимизда янада ривожлантириш борасидаги режаларимиз билан Президентимиз берган топшириқлар ижросини таъминлаймиз”, – деди Шерзод Тошматов.

Ўз навбатида, меҳмонлар ҳам Ўзбекистонда таэквондо ривожи янги босқичга чиқаётганини алоҳида таъкидлашди.

“Ташрифим давомида Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва бир қанча ҳудудларда бўлдим. Бу мамлакат менда жуда илиқ таассурот қолдирди ва Ўзбекистондан кетишни истамаяпман. Давлатингиз бой спорт тарихига эга. Токио-2020 Олимпиадасида ўзбекистонлик таэквондочининг илк бор олтин медални қўлга киритгани мени хурсанд қилган эди. Миллий терма жамоа вакилларининг машғулотини кузатганимда Ўзбекистондан келажакда ҳам кўплаб чемпионлар етишиб чиқишига амин бўлдим. Таэквондо спортида бундай иқтидорли кадрлар кўп бўлган мамлакатингиз билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш биз учун ёқимли”, – деди Ким Кёнг Док.

Хорижлик мутахассис Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциациясининг фаолияти Корея Республикаси таеквондо ассоциацияси билан ўхшашлиги, терма жамоамиз вакилларини Париж-2024 ва Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинларига тайёрлашда ўзаро ҳамкорликда ишлашга тайёр эканини алоҳида урғулади. Суҳбатда ҳамкорлик доирасида ўзбекистонлик тренер ва ҳакамларнинг малакасини ошириш учун уларни Корея Республикасига юбориш, спорт тиббиёти, фармакология, диеталогия йўналишларида эришилган сўнгги муваффақиятлар бўйича ўзаро тажриба алмашиш мавзуларида фикр билдирилди.

Йиғилиш якунида МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов меҳмонлар билан учрашиб, уларнинг Қўмитага ташрифидан мамнун экани, келгусида чуқур ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан хурсанд бўлишини маълум қилди.
 


Спорт


														
														Қирғизистонда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилади

Қирғизистонда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилади

Қирғизистоннинг «Ала-Арча» миллий боғида узунлиги 732 метр бўлган осма шиша кўприк қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда миллий …
10:32 / 08.11.2026

														
														Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди.

Бокс бўйича собиқ Австралия чемпиони Жош Фредериксен 36 ёшида парашютдан сакраш вақтида вафот этди. Бу ҳақда “World Boxing N…
17:34 / 07.11.2026

														
														“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

“Пахтакор” Ироқда мағлубиятга учради.

Бугун, 27 октябрь куни Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Элит Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида Ироқнинг “Эйр Форс” к…
08:35 / 27.10.2026

														
														Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг “Фулҳем” футбол клуби Британия тажрибаси ва стандартлари асосида Янги Тошкентда футбол академиясини ташкил этиш и…
17:05 / 25.10.2026

														
														Роналду 300 млн доллар даромад билан дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши кутилмоқда

Роналду 300 млн доллар даромад билан дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши кутилмоқда

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026/2027-йилги мавсумда дунёнинг энг кўп даромад топувчи футболчиси бўлиши кутилмоқда…
15:35 / 19.10.2026

														
														Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча балл йўқотди?

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча балл йўқотди?

Кеча, 6 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлуб …
16:24 / 07.10.2026

														
														«Текинга жанг қилишга тайёрман».

«Текинга жанг қилишга тайёрман».

Мелиқўзиев чемпионлик жанги учун гонораридан воз кечмоқчи.
16:09 / 07.10.2026

														
														Осиё ўйинлари якунланди.

Осиё ўйинлари якунланди.

Жорий йилги Осиё ўйинларида умумий ҳисобда Ўзбекистон атлетлари 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медалга сазовор бўл…
15:43 / 04.10.2026

														
														Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Саудияни йирик ҳисобда енгди.

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Саудияни йирик ҳисобда енгди.

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги жамоа турнир яримфиналига чиқди ва финал йўлланмаси учун баҳсда КХДР ва Япония жамоалар…
16:19 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!