Аргентиналик 18 ёшли футболчи Абел Нунес ёшлар ўртасидаги футбол учрашувида бошига тўп тегиши оқибатида олган мия жароҳати сабаб вафот этди. Бу ҳақда Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, фожиа 12 ноябрь куни ёшлар ўртасидаги турнирнинг бешинчи дивизиони доирасидаги учрашувда юз берган. Тўп бошига текканидан сўнг Нунес ҳушини йўқотган.
Футболчига воқеа жойида биринчи ёрдам кўрсатилган ва у шифохонага олиб кетилган. Шифокорлар жарроҳлик амалиётини ўтказганига қарамай, унинг аҳволи яхшиланмаган. 15 ноябрь куни футболчининг вафот этгани маълум қилинган.
АФА президенти Клаудио Тапиа футболчининг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари, дўстлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Ҳозирча тақдим этилган маълумотларда воқеа юзасидан қўшимча тафсилотлар келтирилмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!