Жорий йилнинг 21 декабрида Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги KIA автомобилларини етказиб берувчи автосалон ўртасида тузилган шартномага кўра, ҳокимлик 477,9 млн сўмга KIA Sorento Comfort автомобилини харид қилган.
Шартномада кўрсатилишича, ҳокимлик энди KIA Sorento Comfort автомобилининг “қора марварид” рангидагисига эгалик қилади. Автосалон таклиф этаётган нархларга кўра эса мазкур русумдаги автомобилнинг “оқ марварид” ва “қора марварид” ранглилари учун алоҳида 3 миллион сўм устама нархлари белгиланган.
Яъни, KIA Sorento Comfort автомобили юқоридаги номлари келтирилган рангларсиз 474,9 миллион сўм туради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!