Скотланд-Ярд баёнотига кўра, Лондон полицияси Буюк Британияда тақиқланган ташкилотлар рўйхатида бўлган Фаластин тарафдори “Палестине Action” ҳаракатини қўллаб-қувватлаган митингда 365 кишини ҳибсга олган.
“Парламент майдонидаги операция давом этмоқда. Соат 18:00 ҳолатига кўра, тақиқланган ташкилотни қўллаб-қувватлаган 365 киши қўлга олинди.
Бошқа жиноятлар учун етти нафар шахс ҳибсга олинди, жумладан, беш нафари полиция ходимларига ҳужум қилгани учун ҳибсга олинган.
Яхшиямки, уларнинг ҳеч бири жиддий жароҳат олмаган”, – дея хабар беради полиция.
Умуман олганда, 9 август куни “Палестине Action” ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун шу кунгача бўлган энг йирик митингда бир неча юз киши иштирок этган.
“Палестине Action” фаолларининг бир ойдан ортиқ давом этган намойишларида 500 га яқин ҳаракат иштирокчилари ҳибсга олинган. Фаоллар шунга қарамасдан намойишларини давом эттиришларини билдиришган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!