Остона шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти администрацияси раҳбари Роман Скляр билан мулоқот ўтказди. Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ҳамда уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Шунингдек, олий даражада эришилган барча келишувларнинг изчил ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида президент администрациялари ўртасида янада яқин, тезкор ва самарали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!