Ўзбекистоннинг Эфиопиядаги биринчи элчиси этиб тайинланган Ашраф Ходжаев Эфиопия Президенти Тае Атске-Селассиега ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маросим доирасида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Эфиопия ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Эфиопия Президенти Ўзбекистоннинг мамлакатдаги илк элчиси тайинланганини мамнуният билан қарши олиб, икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга ишонч билдирди.
Ўзбекистон элчиси эса Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказиб, ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.
Маълумот учун, Ашраф Ходжаев 2024 йил февралидан буён Ўзбекистоннинг Қатардаги элчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, 2025 йил октябрь ойидан бошлаб ўриндошлик асосида Жанубий Африка Республикасидаги
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!