Сўнгги вақтларда сунъий интеллект турли соҳаларга кириб келмоқда ва яқин йиллар ичида ишсизлик даражаси кескин ошиши мумкин. Ҳаттоки бир нечта мамлакатларда информацион кўрсатувлар ҳам сунъий интеллектга асосланган бошловчилар томонидан олиб борилмоқда. Ушбу мақола орқали тадқиқотчилар аниқлаган сунъий интеллект имкониятлари, хатарлари ва келажаги ҳақида фикр юритамиз.
Нима маълум?
Генератив нейрон тармоқларни ривожлантириш билан боғлиқ хавф ва истиқболлар ўрганиб чиқилди.
Генератив нейрон тармоқлар матнлар, тасвирлар, видео, аудио, тақдимотлар ва бошқа ишларни яратувчи нейрон тармоқлардир. Генератив нейрон тармоқларга мисоллар “ChatGPT” вa “Midjourney”.
2023 йилда Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида 12 минг иштирокчи ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, сунъий интеллект энг муҳим стратегик технологияга айланган.
“Next Move Strategy Consulting” маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб сунъий интеллект билан боғлиқ маҳсулотлар бозори қарийб ўн баробар ошиб, 2 триллион долларни ташкил қилади. Аксарият СИ технологиялари таъминот занжири бошқаруви, маркетинг, маҳсулот дизайни ва маълумотларни таҳлил қилиш соҳаларида пайдо бўлади.
Сунъий интеллектни ривожлантиришга сармоя киритиш ва илмий нашрлар сони бўйича етакчи давлатлар Хитой ва АҚШ ҳисобланади.
Нейрон тармоқларни ривожлантириш билан боғлиқ хавфлар орасида тадқиқот муаллифлари қуйидагиларни аниқладилар:
СИ томонидан яратилган матнларни аниқлаш билан боғлиқ муаммолар.
Интернетда тўпланган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқий қийинчиликлар.
Банк, тижорат, тиббий ва бошқа сирларга тааллуқли маълумотлардан фойдаланиш.
Сунъий интеллектни ривожлантириш истиқболлари орасида хатолик нархи кичик бўлган соҳаларда ишлашнинг яхшиланиши бор.
Бунда энг фойдали сценарий чет эл сунъий интеллектидан фойдаланишни тақиқлаш эмас, балки ўзининг рақобатбардош ечимларини яратиш ҳисобланади.
Бу нима дегани?
Генератив сунъий интеллектнинг (ГСИ) ривожланиши жамият учун турли соҳаларда, жумладан, фан, тиббиёт, ишлаб чиқариш, алоқа ва кўнгилочар соҳаларда улкан салоҳиятга эга бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқариш: ГСИ ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнларини соддалаштиришга ёрдам беради. Бу компаниялар учун харажатларни тежашга ва истеъмолчилар учун харажатларни камайтиришга олиб келиши мумкин.
Тиббиёт: ГСИ касаллик диагностикаси ва прогнозининг аниқлигини оширишга ёрдам беради, шунингдек, даволашни оптималлаштириш ва янги дорилар ва даволаш усулларини ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Санъат ва маданият: ГСИ турли асарлар яратиши мумкин – матнлар, мусиқа, тасвирлар. Бу вақт ва харажатларни тежаш имконини беради.
Таълим: ГСИ ўқув жараёнини оптималлаштиришга ва ўқув жараёнини ҳар бир талабанинг эҳтиёжларига мослаштиришга ёрдам беради.
Бироқ генератив сунъий интеллектнинг ривожланиши маълумотлар хавфсизлиги ва махфийлик каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли, ундан фойдаланишнинг ахлоқий ва ҳуқуқий асосларини бўлиши ва жамиятга сунъий интеллект турмуш даражасини яхшилаш воситаси эканлигини етказиш муҳим вазифадир.
Бироқ энг муҳим жиҳати шуки, сунъий интеллектда инсонга хос бўлган табиий ҳиссиёт йўқ, шу сабаб унинг ҳам фойдалии иш коэффициенти 100 фоиз эмас. Ундан кўр-кўрона фойдаланиш эса салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!